
Самарқанд шаҳрида арзон кўп квартирали уй-жойларнинг фойдаланишга топширишга бағишланган тадбир бўлиб ўтди.
Тантанали тадбирда вилоят ҳокими Туробжон Жўраев сўз олиб янги уй эгаларини ушбу янги уй соҳиби бўлгани билан қизғин табриклади ва юртимизда аҳолининг кам таъминланган қатламини ижтимоий қўллаб-қувватлаш борасида олиб борилаётган кенг кўламдаги ишларга тўхталиб ўтди.
Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуслари ва раҳнамоликларида бугун мамлакатимизнинг барча ҳудудларида улкан бунёдкорлик, ободончилик ишлари амалга оширилмоқда. Бунинг намунаси сифатида Самарқанд шаҳрида қуриб фойдаланишга топширилган 405 янги уй-жойлар айтиш ўринли бўлади.
Кейинги бир йил давомида вилоятнинг шаҳар ва қишлоқларида ҳам йилда жуда катта ҳажмдаги қурилиш ишлари бажарилди. Биргина уй-жойлар қурилишини оладиган бўлса, ўтган қисқа вақтда 2000 га яқин янгиланган намунавий лойиҳадаги, арзон уй-жойлар бунёд этилди.
Бундан ташқари, Самарқанд шаҳрида олиб борилаётган ишлар таҳсинга сазовор бўлмоқда. Муҳтарам Президентимизнинг вилоятга ташрифлари давомида янги лойиҳалар ишлаб чиқилиб, ҳаётга татбиқ этилмоқда. Янги йўллар очилиб, мавжудларини кенгайтирилмоқда.
Кўҳна ва ҳамиша навқирон шаҳарда қад кўтарган ушбу уй-жойлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 22 ноябрдаги “2017-2020 йилларда шаҳарларда арзон кўп квартирали уй-жойлар қуриш ва реконструкция қилиш дастурини амалга оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори асосида “СМП 151” масъулияти чекланган жамиятининг моҳир қурувчилари томонидан қисқа муддатда ва сифатли қилиб бунёд этилди қурилиб, фойдаланишга топширилди.
Уйларни қуришда мамлакатимизда ишлаб чиқарилган замонавий қурилиш материалларидан фойдаланилди. Энг муҳими, бу материаллар имтиёзли нархларда етказиб берилди. Уйлар атрофи дам олиш жойлари, болалар майдончалари, автомобиль сақлаш жойлари, чиқинди йиғиш пунктлари ташкил этилган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 9
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.