
Самарқанд шаҳридаги “Daka-tex” хорижий корхонаси йилига 3 минг тоннага яқин калава ип ҳамда трикотаж маҳсулотлари тайёрлаш қувватига эга.
320 нафар киши меҳнат қилаётган мазкур ишлаб чиқариш субъектида модернизациялаш тадбирларига алоҳида эътибор қаратилиб келинаётгани боис хорижда ҳам унинг харидорлари кўпайиб бораяпти.
Хусусан, жамоа жорий йилнинг ўтган 6 ойида 7 миллиард 433 миллион сўмлик маҳсулот ишлаб чиқариб, унинг 3 миллион 700 минг долларлик қисмини экспортга йўналтиргани бунинг далилидир.
Корхона раҳбари Ижод Сулаймоновнинг эътироф этишича, замонавий асбоб-ускуналар олиб келиб ўрнатилиши иш унумдорлигини ошириш баробарида, маҳсулотлар тури кўпайишига ҳам хизмат қилмоқда.
Мамадиёр Зиёдинов,
“Халқ сўзи” мухбири
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 10
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.