Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ЭКОЛОГИК НАЗОРАТ ЖАМОАТЧИ ИНСПЕКТОРЛАРИНИНГ ВАЗИФАСИ НИМАДАН ИБОРАТ?

ЭКОЛОГИК НАЗОРАТ ЖАМОАТЧИ ИНСПЕКТОРЛАРИНИНГ ВАЗИФАСИ НИМАДАН ИБОРАТ?

Ўзбекистон Экологик ҳаракати вилоят ҳудудий бўлинмаси томонидан экологик назорат жамоатчинспекторлари ўқув машғулотлари ўтказилди.

Унда экология соҳасида профилактика ишларини амалга оширишнинг 2018 йилга мўлжалланган тармоқ жадвалини қабул қилиш, экологик назорат жамоатчи инспекторлигига номзодлар захирасини шакллантириш, республикамизнинг ҳар бир маҳалласида экологик назоратнинг жамоатчи инспекторини тайинлашни таъминлаш топшириғини бажариш масалалари муҳокама этилди.

– Бу каби ўқув машғулотлари вилоятнинг барча туман, шаҳарларида ўтказиб келинмоқда, – дейди Ўзбекистон Экологик ҳаракати вилоят ҳудудий бўлинмаси бошлиғи Бахтиёр Абдуллаев. – Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, қонун ҳужжатлари талаблари бузилишининг олдини олиш, уни аниқлаш ва чек қўйиш – эконазорат жамоатчи инспекторларининг асосий вазифаларидан ҳисобланади.

Шу билан бирга, аҳолининг экологик маданиятини шакллантириш, атроф-муҳит ҳолатини кузатиб бориш, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига таҳдид солиши мумкин бўлган вазиятлар бўйича бевосита аҳолининг ўзи билан мулоқотни йўлга қўйиш жамоатчи инспекторлар учун энг самарали ишлаш услубига айланиши шубҳасиз.

Ўқув машғулотларида ана шу жиҳатларга алоҳида эътибор қаратилмоқда.


Охирги ўзгариш: 22/09/2018 20:57.   Кўрилганлиги: 79
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/ekologik-nazorat-jamoatchi-inspektorlarining-vazifasi-nimadan-iborat

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 3

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг