Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ЭКИНЛАР ҲИМОЯСИНИ ТАЪМИНЛАШ ЙЎЛИДА

ЭКИНЛАР ҲИМОЯСИНИ ТАЪМИНЛАШ ЙЎЛИДА

Самарқанд шаҳрида Россия Федерациясининг «Щелково Агрохим» акциядорлик жамияти муассислигида Sanagrohim Ўзбекистон-Россия қўшма корхонаси фаолият бошлади.

Корхонанинг асосий фаолияти қишлоқ хўжалиги экинлари зараркунандаларига қарши курашнинг энг самарали кимёвий воситаси бўлган пестицидлар ишлаб чиқариш ва уларни фермер, деҳқон хўжаликлари ҳамда томорқа ер эгаларига етказиб беришдир.

Шу мақсад доирасида Самарқанд қишлоқ хўжалик институтида россиялик мутахассислар ҳамда самарқандлик олимлар иштирокида “Қишлоқ хўжалиги ўсимликлари зараркунандалари ҳамда экинлар касалликларига қарши курашда кимёвий воситаларни қўллаш самарадорлигини оширишда илмий ишлаб чиқариш ҳамкорлиги” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Ҳамкорлик натижасида йиллик қуввати 20-25 минг тонна пестицид ишлаб чиқариш имкониятига эга бўлган завод қуриш борасида келишиб олинди. Корхона ишга тушгач, 100 киши иш билан таъминланади, маҳсулот таннархи эса 25-30 фоизга арзонлашади.

 

Йўлдош Суюнов, Sanagrohim қўшма корхонаси матбуот котиби.


Охирги ўзгариш: 03/01/2018 20:32.   Кўрилганлиги: 447
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/ekinlar-himoyasini-taminlash-yolida

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 9

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг