
Самарқанд шаҳар ҳокимлиги томонидан фуқароларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш доирасида шаҳардаги кам таъминланган оилаларга 41 та газ баллони, 8 та газ плитаси ва имконияти чекланган кишиларга 29 та махсус аравачалар топширилди.
– Ўтган йили бахтсиз ҳодиса оқибатида уйимизда ёнғин содир бўлган эди, – дейди Мароқанд маҳалласида яшовчи Гулсара Мухторова. – Маҳалла томонидан кўрсатилган ёрдам туфайли уйимизни таъмирлаб олдик. Бугун шаҳар ҳокимлиги вакиллари бепул газ плитаси берди. Бундай эътибор ва ғамхўрлик учун Президентимиз ва шаҳар раҳбариятидан миннатдормиз.
Йил бошидан буён шаҳар ҳокимлиги томонидан имконияти чекланган фуқароларга жами 39 та махсус аравача ва 15 та ортопедик жиҳозлар берилган. Шунингдек, 100 миллион сўмлик уй-рўзғор ва маиший жиҳозлар тарқатилган.
Ҳусан Элтоев.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 6
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.