
“Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастури ижроси доирасида “Кексаси бор хонадон – файзли хонадон” ва “Кексаларнинг дуосини олайлик” ижтимоий акциялари ўтказилди.
Ўзбекистон Нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси, вилоят ҳокимлиги, “Нуроний” жамғармаси ва “Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят бўлимлари ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда юздан ортиқ нуроний қатнашди.
“Нуроний” жамғармаси вилоят бўлими раиси Ҳ.Нормуродов ва бошқалар Президентимиз раҳнамолигида кексаларни эъзозлаш, уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлади.
Таъкидлаш жоиз, “Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастури доирасида Самарқанд вилоятида 239 минг 534 нафар кексалар тўлиқ тиббий кўрикдан ўтказилди, уларга бепул дори-дармон (тиббий қутичалари) етказиб берилди.
215 минг 639 нафар кексалар амбулатор шароитда, 23 минг 776 нафари шифохоналарда ва 119 нафари Республика даволаш-профилактика шифохоналарида тиббий кўрикдан ўтказилди.
210 нафар ёлғиз кекса, пенсионер ва ногиронлар қарийб 25 млн сўмлик 9 хилдаги маҳсулот билан таъминланди, 1952 нафар (812 нафари уруш ва меҳнат фронти фахрийлари, 1140 нафари кексалар ва ногиронлар) кексаларга санаторий-курорт карталари очилди. Уларнинг 1840 нафари республикамизнинг 17 та сўлим жойларидаги санаторий-соғломлаштириш муассасаларида дам олдирилди.
Нуробод туманидаги “Ибн Сино” ва Каттақўрғон шаҳридаги “Марварид” сиҳатгоҳларида 1475 нафар кексалар дам олдирилди.
1074 нафар кекса ва ногиронларга ҳамда уруш орти меҳнат фахрийларига Ўзбекистон Республикаси Президенти совғалари, 280 нафарига бир марталик пул мукофотлари тантанали равишда тарқатилди.
“Мурувват” ва “Саховат” уйидаги 584 нафар кекса ва ногиронлар ётоқ чойшаб, шахсий гигиена воситалари, кийим-кечак ва озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминланди.
Дастур доирасида кексалар ва фахрийларга вилоятда фаолият кўрсатаётган барча кинотеатр, театр ва қадамжоларга кириш бепул этиб белгиланди.
Кексаларнинг мароқли дам олишини ташкил қилиш учун барча шаҳар ва туманларда жамоат марказлари ташкил этилди, мавжуд маданият ва истироҳат боғларида 51 та хордиқ маскани ташкил қилинди, уларнинг барчасига шахмат, шашка ҳамда стол тенниси ўйинлари жиҳозлари етказиб берилди.
Меҳнат жамоаларида ишлаб келаётган 2275 нафар кексалар ва меҳнат фахрийларига шарт-шароит яратиш мақсадида Самарқанд, Тошкент, Бухоро, Хива, Ургенч ва Шаҳрисабз шаҳарларига саёҳат ташкил қилинди.
Самарқанд шаҳридаги 6 та ҳаммом, 29 та сартарошхона, ногиронларнинг тиббий реабилитацияси маркази кексаларга маиший ва ижтимоий хизмат кўрсатиш учун бириктирилган.
Дастур доирасида 125 нафар кексаларга ногиронлик аравачалари, 56 нафарига эшитиш мосламалари, 107 нафарига ҳасса ва 87 нафарига қўлтиқтаёқлар бепул тарзда етказиб берилди.
2015 йилнинг ўтган даврида манзилли рўйхатга киритилган 1114 ўрнига 1125 кексаларнинг хонадони таъмирдан чиқарилди.
280 нафар уруш қатнашчисига Ўзбекистонда ишлаб чиқилган аналогли ва рақамли телевизор билан таъминлаш белгиланган эди. Ўтган даврда фахрийларнинг барчасига телевизорлар етказиб берилган. 296 нафар уруш ва меҳнат фахрийларига мобиль телефон ва бепул лимит ажратилди.
Тадбир иштирокчиларига ташкилотчиларнинг эсдалик совғалари, уй-рўзғор буюмлари топширилди.
Тадбир якунида концерт намойиш этилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 1
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.