
Самарқанд шаҳрида Соҳибқирон Амир Темур таваллудига 679 йил тўлиши муносабати билан тантанали тадбирларўтказилди.
Эрта тонгдан вилоят ва шаҳар жамоатчилиги вакиллари Амир Темур мақбарасини зиёрат қилдилар. Қуръон тиловат қилиниб, аждодларимиз руҳи покларига дуо ўқилди.Шундан сўнг вилоят ва шаҳар ҳокимлиги, корхона ва ташкилотлар, таълим муассасалари томонидан Соҳибқирон ҳайкали пойига гуллар қўйилди.
Тарихчи олимлар, ёзувчи-шоирлар, таълим муассасалари ўқувчи-ёшлари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этган тадбирда Амир Темурнинг давлатни бошқариш, бунёдкорлик, маънавиятни юксалтириш, халқни бирлаштириш борасида олиб борган ишлари эътироф этилди.
– Дунёнинг турли бурчакларида таниқли давлат ва жамоат арбоблари, олиму адиблар ўз ижтимоий-сиёсий, илмий ва ижодий фаолияти давомида буюк аждодларимиз, хусусан, Соҳибқироннинг жаҳон цивилизацияси ва маданияти ривожига қўшган муносиб улушини юксак баҳолаб келмоқда, – дейди Республика Маънавият тарғибот маркази Самарқанд вилоят бўлими раҳбари С.Санақулов. – Халқаро жамоатчилик улуғ бобокалонимиз шахсига бундай эътибор ва эҳтиром билан муносабатда бўлаётгани, бугунги кунда ҳам Соҳибқироннинг эзгу ишлари авлодлар томонидан давом эттирилаётгани юксак эътирофга лойиқ, албатта. Бу эътироф эса бизни аждодларимизнинг муносиб вориси сифатида янада руҳлантириши, шижоатга ундаши табиий.
Бахтиёр Мустанов
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 9
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.