Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ДЎСТЛАРГА ҲАМИША БАҒРИМИЗ ОЧИҚ

ДЎСТЛАРГА ҲАМИША БАҒРИМИЗ ОЧИҚ

Суғд вилояти Тожикистон Республикасининг шимолий қисмида жойлашган.

Вилоят ҳудудининг асосий қисмини тоғлар ташкил этади. Аҳолиси 2,5 миллион кишидан иборат. Маркази - Хўжанд шаҳри.

Вилоятда «Суғд» эркин иқтисодий зонаси мавжуд. Бу ерда сутни қайта ишлаш, металл конструкциялар, сендвич панеллар, омухта ем, паррандачилик корхоналари фаолият кўрсатади.

Вилоятда энг йирик корхона “Зарафшон” қўшма кон-металлургия комбинати саналади. Корхона бир кунда 10 минг тонна металл, шунингдек, 11 минг тонна маъданни қайта ишлаш ҳамда бир йилда 2,2 тонна соф олтин ишлаб чиқариш қувватига эга. Келгусида мазкур корхонанинг иш ҳажмини суткасига 17 минг тонна маъданни қайта ишлаш ва бир йилда 5 тонна соф олтин ишлаб чиқаришга ошириш режалаштирилган.

Суғдда деҳқончиликнинг асосий йўналишини боғдорчилик ташкил этади. 268,4 гектар ер майдонидагина қишлоқ хўжалиги экинлари етиштирилади. Уларнинг асосий қисми ички истеъмолга чиқарилади. Мева-сабзавот ҳамда полиз маҳсулотларининг бир қисми “Рукнобод” ҳамда “Ресандаи Хўжанд” корхоналарида қайта ишланади.

Таъкидлаш лозимки, ўтган йил якуни билан Самарқанд вилоятидан қўшни Тожикистон давлатига 9 миллион 533 минг доллар ҳажмида товарлар етказиб берилган.

20-22 апрель кунлари вилоятимизда Самарқанд ва Суғд вилоятлари тадбиркорлари иштирокида Бизнес-форум бўлиб ўтади. Ушбу форум доирасида самарқандлик ва суғдлик тадбиркорлар ўртасида ўзаро келишувлар имзоланиши, вилоятимиздаги саноат корхоналарига саёҳат уюштирилиши, икки республика санъаткорлари томонидан концерт дастури намойиш этилиши, маданий-маърифий тадбирлар ташкил этилиши ҳамда Суғд вилоятининг “Хўжанд” ва вилоятимизнинг “Динамо” футбол жамоалари ўртасида ўртоқлик учрашуви ўтказилиши режалаштирилган.


Охирги ўзгариш: 19/04/2018 19:12.   Кўрилганлиги: 483
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/dostlarga-hamisha-bagrimiz-ochiq

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 14

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг