Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

“Доимо қалбимизда мангусиз!”

“Доимо қалбимизда мангусиз!”

Самарқанд шаҳридаги 21-умумтаълим мактабида Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов таваллудининг 81 йиллиги муносабати билан ташкил этилган тадбир шундай номланди.

Унда Ислом Каримов  номидаги республика хайрия жамоатчилик фонди раҳбари Татьяна Каримова ва биринчи президентимизнинг дўстлари, яқинлари унинг ҳаёти, фаолияти, мустақил

Ўзбекистонимиз тараққиёти йўлида амалга оширган ислоҳотлари,  улкан жасорати ҳақида ўқувчиларга сўзлаб берди. Мактаб ўқувчилари томонидан кўргазмали чиқишлар намойиш этилди. Ислом Каримов хотирасига бағишланган шеър ва қўшиқлар йиғилганларда катта таассурот қолдирди. 

Тадбир якунида ташкилотчилар ва фаол ўқувчиларга Ислом Каримов  номидаги Республика хайрия жамоатчилик фонди томонидан эсдалик совғалари топширилди.

Меҳмонлар Биринчи Президентимиз ўқиган мактаб тарихи музейи билан танишди.


Охирги ўзгариш: 28/01/2019 21:17.   Кўрилганлиги: 715
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/doimo-qalbimizda-mangusiz

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 13

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.