
Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг Маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
Доимий комиссия раиси Зафар Каримов олиб борган йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг иккинчи ялпи мажлиси муҳокамасига киритилган Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги “Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида”ги Қонуни муҳокама этилди.
Қайд этиш лозимки, Олий Мажлис Сенатининг 2015 йилга ва ундан кейинги йилларга мўлжалланган Ҳаракат дастурида парламент юқори палатасига келиб тушган қонунларда умумдавлат ва ҳудудлар манфаатлари мутаносиблигини таъминлаш чора-тадбирлари белгиланган. Шу мақсадда жойларда янги қабул қилинаётган қонунларнинг муҳокамасини ташкил қилиш, хусусан, бунда халқ депутатлари маҳаллий кенгашлари билан самарали иш олиб бориш кўзда тутилган.
Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг Маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссиясидаги қонун муҳокамаси бу борада қўйилган дастлабки қадам бўлди.
Йиғилишда таъкидландики, кейинги йилларда қимматли қоғозлар бозори билан боғлиқ фаолиятни ташкил этиш, бу борадаги муносабатларни тартибга солишга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга қатор ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. Яъни, соҳага оид қонунчилик базаси босқичма-босқич такомиллаштирилиб, янгича маъно-мазмун касб этиб бормоқда.
Хусусан, 2008 йилда қабул қилинган “Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида”ги қонунга 2009, 2013, 2014 йилларда ўзгартиш ва қўшимчалар киритилган. Бу эса инвестиция муҳити яхшиланиши, фонд бозорида соғлом рақобат муҳити таъминланиши, янги молиявий воситалар жорий этилиши ҳамда қимматли қоғозлар бозорида тузиладиган битимлар сони ва ҳажми ортишига хизмат қилмоқда.
Йиғилиш давомида иштирокчилар муҳокама қилинаётган қонунга киритилган ўзгартиш ва қўшимчаларнинг моҳияти ва аҳамияти ҳақида гапираркан, бугунги кунда соҳада кузатилаётган янгиликлар, қонунни такомиллаштириш заруратига тўхталиб ўтишди.
“Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида”ги Қонуннинг янги таҳрири ҳудудларда бу тарзда муҳокамага қўйилиши албатта реал ҳаётда унга қай даражада эҳтиёж борлиги ва қанчалик самарали ишлашини аниқлаш орқали қонуннинг пишиқ ва пухта бўлишини таъминлайди.
Муҳокама иштирокчиларининг фикрича, янги таҳрирдаги қонун маъқулланса Самарқанд вилояти ижтимоий-иқтисодий ривожланиши, аҳоли турмуш фаровонлигини оширишга хизмат қилади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 2
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.