Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Диёримизнинг сар хил меваларига бутун дунёда қизиқиш катта

Диёримизнинг сар хил меваларига бутун дунёда қизиқиш катта

Самарқанд шаҳрида АҚШнинг Халқаро Тараққиёт Агентлиги (USAID), Германиянинг Халқаро ҳамкорлик ташкилоти (GIZ) ва  Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси билан ҳамкорликда «Мева-сабзавот маҳсулотлари экспортини кенгайтириш ва рақобатни ривожлантириш» мавзусида бизнес-форум бўлиб ўтди.

Унда юздан ортиқ мева-сабзавот ишлаб чиқарувчилар, сотувчи ва харидорлар, инвестор ҳамда халқаро экспертлар, маҳаллий ҳамда халқаро компаниялар вакиллари ва дунёнинг йигирмадан ортиқ давлатидан келган қайта ишловчи ва харидорлар иштирок этишди.

Форумда ишлаб чиқарувчилар ва харидорларнинг талабидан келиб чиқиб маҳсулот етиштириш,саралаш, қайта ишлаш, қадоқлаш ва экспортга чиқариш учун талаб этиладиган халқаро сертификатлар тў²рисида тушунчалар берилди.

- Ушбу тадбир айнан USAIDнинг ташкилотчилигши остида ўтаётганидан жуда мамнунман, мезбонлар ҳам форумга юқори савияда уюштиришган, - дейди USAIDнинг Марказий Осиёда ҳудудий савдо бўйича ката маслаҳатчиси Райдер Роджерс. – Мазкур форум доирасида ¤збекистонда етиштирилган қишлоқ хўжалик маҳсулотларига кўпроқ харидорларни жалб қилиш, улар билан ҳамкорликни чуқур йўлга қўйиш, ўзаро танишиш, инвестиция ва ҳамкорлик шартномаларини имзолаш мақсадида ўтказяпмиз. ¤зим иқтисодий ҳамкорлик соҳасида ишлаганим учун сотувчи харидорнинг талабларини ўрганиши қанчалик зарур эканлигини яхши биламан. Масалан ҳозир жаҳон бозорида янги узилган ва қайта ишланган, ҳўл мевалар учун асосан «GLOBAL GAP», «ORGANIC», «FAIRTRADE», «ISO 22000», «HACCP», «BRC GLOBAL STANDARDS», «USDA ORIGINAL» каби халқаро сертифатлари талаб қилинмоқда. Бундай халқаро рухсатномалар А£Ш, Европа иттифоқи, БАА, Россия, Жанубий Корея давлатларига мева экспорт қилиш имконини беради. Шунинг учун экспортга талаб этиладиган жиҳатларни ўзлаштириши лозим бўлган жиҳатларни муҳокама қилиш учун ишлаб чиқарувчи ва харидорни бир жойга тўпладик. Шахсан ўзим янги узилган маваларни истеъмол қилишни ёқтираман, лекин тадбир учун фермерлар томонидан ташкиллаштирилган ярмаркада майиз, туршак ва бошқа маҳсулотларни таътиб кўрдим, таъми бетакрор. Биласизми Ўзбекистоннинг қуритилган меваларига нима учун бу қадар талаб ортиб бораётганлигини яна бир карра ҳис қилдим. Сизларда улкан имконият бор. Фақат ишлаб чиқарувчиларни харидорннг талаби мос маҳсулот етиштиришга мослаштириш керак, бугунги тадбиримизнинг мақсади шунга қаратилган.

Форум давомида иштирокчиларга юртимизда етиштирилган, қайта ишланган, қуритилган маҳсулотлар намойиши, экспорт қилишдаги енгилликлар, инвестиция киритишдаги солиқ ва божхона имтиёзлари кўргазмаси ҳам бўлиб ўтди.

Форумнинг иккинчи кунида иштирокчилар Ургут иқтисодий зонаси фаолияти, у ерда хорижий инвесторларга яратилган шароит ва имтиёзлар, корхоналарнинг имлаб чиқариш салоҳияти билан танишишди. 


Охирги ўзгариш: 28/04/2017 20:51.   Кўрилганлиги: 1119
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/diyorimizning-sar-xil-mevalariga-butun-dunyoda-qiziqish-katta

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 13

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.