
Босния ва Герцоговина пойтахти Сараевода давом этаётган дзюдо бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида Самарқанд вилояти Пастдарғом тумани Жума шаҳрида туғилган Диёра Келдиёрова барча рақибларини енгиб, жаҳон чемпиони, деган номга сазовор бўлди.
48 килограмм вазн тоифасида татамига чиққан Диёра дастлаб венгриялик Александра Маротини 2:45 дақиқада таслим этди. Кейинги баҳсларда эса бундан ҳам кам вақт сарфлаб ғолиблик сари дадил одимлади. Иккинчи даврада голландиялик Аниек Нордерни 38 сонияда, бразилиялик Габриела Климентени 14 сонияда, ярим финалда туркиялик Тукже Бедерни 1:20 дақиқада, финалда эса яна бир голландиялик дзюдочи Йориен Виссерни 1:39 дақиқада мағлуб этди.
Диёра 6 йилдан буён Самарқанд Олий спорт маҳорати мактабида мураббий Хуршеда Холиқова қўл остида машғулотларда қатнашиб келади. Республика ва халқаро турнирлар ғолиби. 2013 йилда Хитойнинг Нанкин шаҳрида ўтказилган ўсмирлар ўртасидаги II Осиё ўйинларида бронза медали билан тақдирланган. У айни пайтда Пастдарғом политехника коллежининг 3-босқич ўқувчиси ҳисобланади.
Таъкидлаш лозимки, дунёнинг олтмишга яқин давлати вакиллари ўн олти вазн тоифасида ғолиблик учун курашаётган мазкур жаҳон чемпионатида Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилаётган ўн нафар спортчимиз қаторида Диёранинг ушбу муваффақияти мамлакатимизда спортни ривожлантириш ва кенг оммалаштиришга қаратилган юксак эътиборнинг самараси сифатида Ватанимиз мустақиллигининг 24 йиллигига муносиб туҳфа бўлди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 6
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.