Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Диққат, танлов!

Диққат, танлов!

«ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ ЖУРНАЛИСТ НИГОҲИДА»

Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди мамлакатимизда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш мақсадида амалга оширилаётган демократик, социал-иқтисодий, сиёсий-ҳуқуқий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш жараёни босма оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини ташкил этиш, журналистларнинг жамиятдаги фаоллигини ошириш, уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида «Инсон ҳуқуқлари журналист нигоҳида» мавзуидаги ижодий танловни эълон қилади.

Танлов Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди кўмагида ўтказилади.

Танлов шартлари

Танловга 2015 йилнинг 1 январидан 2015 йилнинг 1 декабригача республика босма оммавий ахборот воситалари ва интернет нашрларида эълон қилинган, Инсон ҳуқуқлари бўйича умумжаҳон Декларацияси, мамлакатимизда инсон ҳақ-ҳуқуқларини таъминлашга қаратилган қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳияти ва уларнинг амал қилиши, инсон ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишни таъминлаш, шахсни ҳар томонлама камол топтириш, ёшларнинг демократик фуқаролик жамияти барпо этишда фаол иштирок этиши учун зарур социал-иқтисодий, сиёсий-ҳуқуқий шароит яратишга қаратилган мавзудаги ахборот-таҳлилий, публицистик ва фото материаллар қабул қилинади.

Танловга тақдим этилган материаллар мамлакатда фаолият олиб бораётган босма оммавий ахборот воситалари, интернет нашрларда чоп этилган бўлиши лозим.

Тақдим этилган материаллар ўзбек, рус ва қорақалпоқ тилларида тайёрланган, эълон қилинган босма ёки интернет нашри аниқ кўрсатилган электрон ва матбуот нусхада бўлиши керак. Фоторепортажлар асл нусхада тақдим этилади. Ижодий ишларга муаллиф тўғрисида (фамилияси, исми, профессионал фаолияти тўғрисида қисқача маълумот, паспорт нусхаси) маълумотлар илова қилинади.

Танлов ғолибларига мукофотлар

Ғолиблар диплом ва компьютер жамланмаси, телевизор, планшет ва бошқа қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади.

Материаллар «Инсон ҳуқуқлари журналист нигоҳида» мавзуидаги ижодий танловга» деган қайд билан Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фондига 2015 йил 4 декабрга қадар қуйидаги манзилга жўнатилади: Тошкент шаҳри – 100129, Навоий кўчаси, 30-уй, 2-қават, 45-хона. Тел./факс: 244-14-28, 244-12-51, www.mmf.uz, e-mail: fonduz@umail.uz .

Ташкилий қўмита


Охирги ўзгариш: 17/11/2015 19:18.   Кўрилганлиги: 1917
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/diqqat-tanlov

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 14

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.