
Самарқанд бетакрор шарқона қиёфаси, бой тарихи, ноёб обидалари, умумбашарий цивилизация ва жаҳон маданияти ривожига ҳисса қўшган олиму уламолар, сиёсатчи ва улуғ саркардалари билан афсонавий ўлка сифатида машҳурдир.
Шаҳарга ташриф буюраётган сайёҳларга қулайлик яратиш, уларда қадимий Самарқанднинг миллий урф-одатлари ва маданияти хақида унутилмас таассурот қолдириш мақсадида Марказий Осиёда ягона бўлган замонавий “Афросиёб” тезюрар поездининг Булунғур, Жомбой туманлари ва Самарқанд шаҳри ҳудудидан кесиб ўтувчи темир йўл атрофидаги очиқ майдонлар, аҳоли пунктларидаги мавжуд уй-жойлар, ёрдамчи хўжалик бинолари ва бошқа объектларни, шунингдек, Самарқанд шаҳридаги бино ва иншоотлар, бўш турган майдончалар, кўчалар, истироҳат боғларини янада кўркамлаштириб, бадиий-эстетик меъморий мажмуалар яратиш бўйича вилоят ҳокимлиги ва вилоят прокуратураси қуйидаги номинацияларда танлов эълон қилади:
Кўрик-танлов ғолиблари учун қуйидаги мукофотлар жорий этилган:
1-ўрин учун “Спарк “автомашинаси;
2-ўринлар учун 2 та “Скутер”;
3-ўринлар учун 3 та телевизор.
Танловда қатнашишга жисмоний ва юридик шахслардан ариза ва лойиҳа-таклифлар 10 июлига қадар чекловсиз қабул қилинади.
Лойиҳа-таклифлар тақдимоти ва уларни баҳолаш танлов ҳайъати томонидан 10-15 июль кунлари ўтказилади.
Танловда қатнашишга талабнома бериш, танлов шартлари билан танишиш ва бошқа маълумотларни олиш учун қуйидаги манзилга мурожаат қилинг:
Самарқанд шаҳри, Абдураҳмон Жомий кўчаси, 59-уй, Самарқанд шаҳар ҳокимлиги.
Телефон: (0366) 233-32-94.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 4
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.