Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Диққат, эълон!

Диққат, эълон!

“ИЖОД-ИҚТИДОР-ИМКОНИЯТ” мавзусида маҳорат дарслари ташкил этилмоқда

Самарқанд вилояти ҳокимлиги ташаббуси билан вилоятда таниқли шоир ва ёзувчилар, муҳаррирлар, театр актёрлари, рассомлар, мусиқачи ва санъаткорлар билан истеъдодли ёшлар ўртасида устоз-шогирд анъаналари доирасида “Ижод-иқтидор-имконият” мавзусида маҳорат дарслари ташкил этилмоқда.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Ўзбекистон Бадиий академияси бадиий ижодкорлар уюшмаси вилоят бўлимлари ҳамда вилоят ҳокимлиги маданият ва спорт ишлари бошқармаси ҳамкорлигида ташкил этилган мазкур ўқув машғулотларида шоир ва ёзувчилар, муҳаррирлар, рассомлар, театр актёрлари, санъаткорлар иштирокида шаҳар ва туманларда адабий кечалар, китобхонлик, кўргазмали картиналар чизиш, санъат асарлари намойиши, мусиқий-маданий тадбирлар, устоз-шогирд анъаналарига кўра маҳорат дарслари ўтказилади.

  Шунингдек, ушбу маънавий-маърифий тадбирлар доирасидаги “Санъаткорлар ва мусиқачилар, театр актёрлари таълим муассасаларида” номли маҳорат дарсларида актёрлик соҳасига қизиқувчи иқтидорли ёшлар, ҳаваскор хонанда ва мусиқачиларнинг ижод намуналарини профессионал, моҳир ва тажрибали, таниқли актёр ва санъаткорлар кўригидан ўтказилиб, ёшларга театр ва қўшиқчилик санъати сирлари ўргатилади.

“Рассомлар вилоятнинг сўлим манзилларида” номли маҳорат дарсларида расм, тасвирий ва амалий санъат соҳасига қизиқадиган иқтидорли ёшлар, ҳаваскор рассомларнинг ижод намуналари таниқли рассомлар кўригидан ўтказилиб, ранг-тасвир санъати сирлари ўргатилади. Ёшлар маҳоратли рассомлар иш жараёни билан танишиб, уларнинг амалий ёрдамида биттадан янги асарлар яратишади.

“Ижод-иқтидор-имконият” номли шоир ва ёзувчилар, муҳаррирлар билан бўлиб ўтадиган устоз-шогирд маҳорат дарсларида ёш ижодкорларнинг ижод намуналари таниқли адиб ва ёзувчилар, шоир ва журналистлар кўригидан ўтказилиб, ёшларга адабиёт, шеърият, бадиият сирлари ўргатилади.

Мазкур тадбирларда ёшлар ўз қобилиятини намоён этиш, иқтидорини синовдан ўтказиш имкониятига эга бўладилар.

Тадбирлар 

  • 11 март куни Самарқанд шаҳрида,
  • 17 март куни Каттақўрғон шаҳрида,
  • 23 март куни Булунғур туманида,
  • 30 март куни Жомбой туманида,
  • 6 апрел куни Оқдарё туманида,
  • 14 апрел куни Пайариқ туманида,
  • 20 апрел куни Нарпай туманида,
  • 28 апрел куни Пахтачи туманида,
  • 5 май куни Нуробод туманида,
  • 11 май куни Пастдарғом туманида,
  • 19 май куни Ургут туманида,
  • 25 май куни Тайлоқ туманида,
  • 8 июн куни Самарқанд туманида,
  • 14 июн куни Каттақўрғон туманида,
  • 21 июн куни Иштихон туманида,
  • 24 июн куни Қўшработ туманида бўлиб ўтади.

Рассомчилик, актёрлик, журналистика, адабиёт ва санъат соҳасига қизиқадиган барча ёшларни маҳорат дарсларига таклиф этамиз.

Қўшимча маълумотларни шаҳар ва туманлар ҳокимликлари маданият ва спорт ишлари бўлимлари, маънавият тарғибот марказларининг шаҳар ва туманлар бўлимларидан олишингиз мумкин.


Киритилган вақти: 08/03/2016 18:03.   Кўрилганлиги: 1690
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/diqqat-elon

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 2

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.