
Жорий йил 6 ноябрь куни вилоят ИИБ йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси томонидан транспорт воситалари ва пиёдалар иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисалари, йўлларда турли қоидабузарликларнинг олдини олиш мақсадида Самарқанд шаҳрида «Автопатруль» тезкор тадбири ўтказилди.
Тадбир давомида 1332 та қоидабузарлик аниқланди. Шундан 25 таси маст ҳолатда автомобиль бошқариш, 1110 таси тегишли ҳужжатларнинг йўқлиги, 27 таси лицензиясиз одам ташиш, 14 таси йўл белгиларига амал қилмаслик ва бошқа турли қоидабузарлик ҳолатлари билан боғлиқ.
Шу куни ўтказилган тезкор тадбир натижасида 1265 та транспорт воситаси вақтинчалик жарима майдонига қўйилди.
Нуриддин ҲАЙИТОВ,
вилоят ИИБ ЙҲХБ бўлим бошлиғи.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 6
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.