Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ДИПЛОМ УЧУН ПУЛ ТАЛАБ ҚИЛГАН ЎҚИТУВЧИ СУДЛАНДИ

ДИПЛОМ УЧУН ПУЛ ТАЛАБ ҚИЛГАН ЎҚИТУВЧИ СУДЛАНДИ

Э.Мўминов (исм, фамилияси ўзгартирилган) ўзи раҳбарлик қилаётган гуруҳ ўқувчиси Б.Носировдан ўз мажбурияти учун пора сўраганда ишнинг бу даражада чигаллашишини билмаган ёки «Ўрага сичқон тушди гулдур-гуп», бўлади дея хаёл қилган.

Аммо у ўйлагандай бўлмади, аксинча кўпчилик олдида юзи шувут бўлди.

Пахтачи туманидаги коллежда ўқиш даврида дарсларга бир қатнашиб, бир қатнашмай юрган Б.Носировга коллежни битириши арафасида гуруҳ раҳбари қўнғироқ қилиб, фанлар бўйича имтиҳонларини ёпиб бериш эвазига ундан 140 минг сўм сўрайди. Бу пайтда Б.Носиров Самарқанд шаҳрида ишлаётган эди. У уйидагиларга ўқитувчисининг талабини маълум қилиб, пулни бирор кишидан бериб юборишларини сўрайди...

Имтиҳонлар тугаб, коллежда ўқувчиларга диплом тарқатила бошлангач, Б.Носировда диплом олиш истаги кучайиб қолади ва гуруҳ раҳбарига мурожаат қилади. Э.Мўминов “Сенинг дипломингни ўқув ишлари бўйича ўринбосари бузиб қўйган, август ойида келсанг янги диплом берамиз”, деб қўя қолади. Орадан беш ой ўтиб, Б.Носиров гуруҳ раҳбарига қўнғироқ қилиб дипломини сўрайди. Э.Мўминов Б.Носировни уйига чақириб 600 минг сўм берса ҳайдовчилик гувоҳномасини, 400 минг сўм берса дипломини ҳал қилиб беришини айтади. Б.Носиров ўқитувчисига бунча пули йўқлигини тушунтиради. Ўқитувчиси эса 400 минг сўмсиз диплом ҳал бўлмаслигини айтади.

Б.Носиров вазиятни отасига маълум қилади. Отасидан “Ундай бўлса ўқишингни йиғиштир. Менда дипломингга берадиган ортиқча пулим йўқ”, деган қатъий рад жавобини олади. Шундан сўнг Б.Носиров Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг “1007” рақамли “Ишонч телефони”га қўнғироқ қилиб, вазиятдан хабар берган.

Албатта, айбдор қилмишига яраша жазосини олди. Аммо бундай вазиятнинг юзага келишига сабаб нима? Бефарқлик. Биринчи навбатда фарзанди коллежга бормаяпти – ота-она бефарқ, қизиқмаяпти.  Ўқувчиси дарсларга қатнашмаяпти – коллеж маъмурияти бефарқ, қизиқмаяпти. Қарабсизки, вазиятдан ўз манфаати йўлида фойдаланиб қолувчилар пайдо бўляпти. Оқибда жиноят содир бўляпти.


Киритилган вақти: 04/06/2019 11:33.   Кўрилганлиги: 474
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/diplom-uchun-pul-talab-qilgan-oqituvchi-sudlandi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 15

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.