«Динамо» Самарқандга мос жамоага айланмоқда

Жорий йилги олий лига ўйинларида сўнгги 25 йил ичидаги энг ёш таркиб билан тушган «Динамо» уч турдан буён барчани ҳайратга солиб келмоқда.

Кетма-кет учинчи ўйинда ҳам ғалабага эришган клуб айни вақтда қуйи поғонадан чиқиб турнир пешқадамига айланди.

Тан олиш керак, мамлакатнинг энг кучли футбол жамоаларидан бири – «Пахтакор» билан ўйинда вилоятимиз жамоасининг қўли баланд келишига ҳеч ким ишонмаган эди. Ўйиннинг биринчи тайми нисбатан осойишта ўтган бўлса-да, ташаббус «Пахтакор» томонида бўлди. Айниқса, иккинчи таймда пойтахтликлар босимни кучайтиришди. «Динамо» эса бутун учрашув давомида ишончли тарзда ҳимоялана олди. Қулай вазият келганда эса қарши ҳужумлар ташкил этди. Ўйиннинг 88-дақиқасида ана шундай ҳужумлардан бирида «Динамо» стандарт вазиятга эга бўлди. Дарвоза томон ошириб берилган тўпга Шохруҳ Холматов бош билан зарба бериб, жамоага навбатдаги ғалабани тақдим этди.

Ушбу ғалаба бутун мамлакат футбол ишқибозлари-ю мутахассислари томонидан «сенсация» деб баҳоланаётган бўлса-да, иккинчи томондан «Динамо» сўнгги бир йил давомида олий лига ўйинларига қай даражада тайёргарлик кўрганини ҳам кўрсатди.

Дарвоқе, 2-тур ўйинлари якунларига кўра, турнинг энг кўп мухлис йиққан учрашуви ҳам бизнинг жамоага тегишли. Олий лига ўйинлари иккинчи турида Самарқандда ўтказилган «Динамо» - «Шўртан» баҳсида 10138 томошабин ташриф буюрди. Вилоят жамоасининг ғалабали юришларини соғинган футбол мухлислари «Динамо»ни қўллаб-қувватлаш учун яна стадионларга қайтмоқда.

Анвар МУСТАФОҚУЛОВ.



Киритилган вақти: 14/03/2017 16:26.   Кўрилганлиги: 471

 

Сўровнома


Сайтимиздан ўзингиз учун зарур маълумотни олдингизми?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 7

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг