
Ўзбекистон чемпионатида вилоятимиз шарафини ҳимоя қилаётган «Динамо» жамоаси иккинчи даврага Тошкент вилоятининг Чимён тоғли ҳудудида тайёргарлик кўрди.
Давралар оралиғида жамоа мураббийлари футболчиларнинг жисмоний ҳолатини яхшилаш борасида алоҳида машғулотлар олиб боришди. Шунингдек, биринчи даврани жамоамизда ўтказган А.Исроилов («Нефтчи»), Д.Низанов («Нефтчи») ҳамда Ж.Қаҳрамоновлар («Бунёдкор») ўз жамоалари ихтиёрига қайтиб кетди.
Ярим ҳимоячи М.Исаев («Олмалиқ»), Д.Исмоилов («Металлург»), «Пахтакор» жамоасининг черногориялик легионери А.Ораховац ҳамда шу пайтгача «Қўқон-1912» жамоаси сафида тўп сурган 22 ёшли ҳужумчи А.Сидоровлар иккинчи даврани «Динамо» сафида ўтказадиган бўлди. Шунингдек, биринчи даврани «Сурхон» сафида ўтказган Ж.Кўчимов яна жамоага қайтди.
Футболчиларимиз дастлабки назорат баҳсини Наманганнинг «Навбаҳор» жамоасига қарши ўтказиб, 0:0 ҳисобида дуранг натижа қайд этган бўлса, «Локомотив-БФК»(2:1), «Қизилқум» (2:0)жамоалари устидан ғалаба қозонди. Навбатдаги учрашув Тошкентнинг «НБУ-Осиё» жамоасига қарши ўтади.
«Динамо» 31 июль куни Ўзбекистон кубоги ярим финали доирасида «Бунёдкор»/«Нефтчи» жуфтлиги ғолибига қарши сафарда майдонга тушса, 5 август куни Олий лига 16-турида ўз уйида «Металлург»ни қабул қилади.
Дилмурод ТЎХТАЕВ.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 9
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.