
Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг доимий комиссиялари талаба-ёшлар билан давра суҳбатлари ўтказмоқда.
Жумладан, Самарқанд давлат университетида халқ депутатлари вилоят Кенгашининг ижтимоий-маданий ривожланиш масалалари доимий комиссияси ва Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти вилоят ҳудудий бўлинмаси ҳамкорлигида талабалар билан давра суҳбати ташкил этилди.
Тадбирда мазкур доимий комиссия, институтнинг вилоят ҳудудий бўлинмаси, вилоят адлия бошқармаси, "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати вилоят кенгаши вакиллари Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарорида белгиланган устувор вазифаларнинг аҳамияти, мустақиллик йилларида ёшларнинг жамиятда ўз ўрнини топиши борасида олиб борилган ислоҳотлар мазмун-моҳияти хусусида гапирдилар.
Шунингдек, ёшларнинг ҳуқуқий ва сиёсий маданиятини ошириш, улар орасида ҳуқуқий тарбияни шакллантиришда давлат ва жамоат ташкилотларининг ўрни ва роли хусусида тушунча берилди.
* * *
Cамарқанд иқтисодиёт ва сервис институтида ташкил этилган давра суҳбати “Оммавий маданият”нинг салбий оқибатлари, диний экстремизм ва миссионерликка қарши кураш” мавзусида бўлди.
Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг Ёшлар сиёсати ва соғлом авлодни тарбиялаш масалалари бўйича доимий комиссияси ҳамда Маънавият тарғибот маркази вилоят бўлими, “Камолот” ЁИҲ вилоят кенгаши билан ҳамкорликда ўтказган мазкур тадбирда глобаллашув жараёнлари, ахборот хуружлари, жумладан, “оммавий маданият” кўринишидаги турли иллатларнинг жамият ҳаётига салбий таъсири хусусида аниқ, ҳаётий мисоллар келтирилди.
Бундай ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида юртимизда таълим, маънавият, маданият ва спорт, меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш соҳаларини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилаётгани эътироф этилди.
Давра суҳбати сўнгида “оммавий маданият” кўринишидаги иллат моҳияти ҳамда диний экстремизм ва миссионерликнинг асл мақсадини ёритувчи, унинг салбий оқибатларини акс эттирувчи фильм намойиш этилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 12
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.