Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ДЕПУТАТЛАР САЙЛОВЧИЛАР ҲУЗУРИДА

ДЕПУТАТЛАР САЙЛОВЧИЛАР ҲУЗУРИДА

Вилоятнинг шаҳар ва туманларида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатларининг сайловчилар билан учрашувлари ўтказилмоқда.

Учрашувларда мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар хусусида маълумотлар берилиб, қабул қилинаётган қонунларнинг жойлардаги ижроси, яна қандай қонунларга эҳтиёж сезилаётгани, электорат вакилларини ўйлантираётган муаммолар ҳақида фикр алмашилди.

Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан Олий Мажлис Қонунчилик палатасига сайланган депутатлар Дилмурод Саъдуллаев, Ёқубжон Умаров ва Саҳобиддин Арзиқуловлар Жомбой, Булунғур, Пайариқ, Иштихон, Қўшработ туманларида сайловчилар ҳузурида бўлишди.

Учрашувларда бандликни таъминлаш тизимини доимий равишда такомиллаштириш, аҳолига юқори сифатли ва мақбул тиббий ёрдамдан кенг фойдаланиш имкониятини таъминлаш, демократик ҳуқуқий давлат ва очиқ фуқаролик жамиятини шакллантириш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида сўз юритилди.

Оқдарё, Тайлоқ, Нуробод, Самарқанд туманларидаги учрашувларда қуйи палатадаги “Миллий тикланиш” демократик партияси фракцияси аъзолари Шерзод Тўхташев ва Алишер Ҳамроевлар юртимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг бориши, халқимиз фаровонлигини таъминлаш мақсадида қабул қилинаётган қонунлар, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси дастурий мақсадлари хусусида маълумот беришди.

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либераль-демократик партиясидан Олий Мажлис Қонунчилик палатасига сайланган депутатлар Меҳриддин Муҳаммадиев, Рустам Қобилов ва Тўлқин Эшназаровлар Ургут, Каттақўрғон, Пастдарғом туманларида сайловчилар ҳузурида бўлишди.

Депутатлар юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида маълумот бериш билан бирга, сайловчиларни қийнаётган муаммолар юзасидан берилган саволларига жавоб қайтаришди.

Хусусан, Ургут туманида гўшт дўконларига терминал ўрнатиш, Каттақўрғон туман марказий шифохонаси моддий-техник таъминоти масалалари бўйича тушган таклифлар юзасидан маҳаллий ҳокимликларга таклиф ва тавсиялар берилди.

Анвар Мустафоқулов


Киритилган вақти: 30/11/2015 18:06.   Кўрилганлиги: 443
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/deputatlar-saylovchilar-huzurida-2015

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 4

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг