Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ДЕПУТАТЛАР САЙЛОВЧИЛАР ҲУЗУРИДА

ДЕПУТАТЛАР САЙЛОВЧИЛАР ҲУЗУРИДА

Самарқанд вилоятида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари иштирокида учрашувлар ўтказилмоқда.

53-Иштихон сайлов округидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлигига сайланган Дилмурод Саъдуллаев Иштихон туман тиббёт бирлашмаси, “Зарбанд” ва “Қўрли” қишлоқ фуқаролар йиғинларида аҳоли билан учрашди.

Тадбирларда Президентимизнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик Палатасининг Биринчи ташкилий йиғилиши, парламент палаталарининг қўшма мажлисидаги маърузаларида билдирган фикрларидан келиб чиқиб ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2015 йил ва кейинги йилларга мўлжалланган ташкилий-ҳуқуқий тадбирлари, қонун ижодкорлиги ва назорат-таҳлил ишлари дастури асосида амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди.

***

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Сиддиқ Намозовнинг Оқдарё тумани Лойиш шаҳарчаси аҳолиси билан учрашувида жорий йилда парламент қуйи палатаси томонидан қабул қилинган қонун ва бошқа ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатларнинг аҳамияти ҳақида маълумот берди.

Жумладан, янги таҳрирдаги “Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида”ги, “Электрон тижорат тўғрисида”ги, “Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида”ги қонунларининг қабул қилиниш жараёнларига тўхталди.

***

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Саҳобиддин Арзиқулов билан Булунғур педагогика ва спорт коллежида ўтказилган учрашувда сайловчилар ижтимоий-иқтисодий турмушнинг турли соҳаларига оид кўплаб саволларига жавоб олдилар.

Мулоқотда бошқа жабҳалар билан бирга касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини эгаллаган мутахассисликлари бўйича ишга жойлаштириш, уларни тадбиркорликка жалб қилиш борасида амалга оширилаётган ишларга эътибор қаратилди.

***

Депутат Адҳам Шодмонов Самарқанд давлат университетида, Рустам Қобилов Каттақўрғон туманида ва Тўлқин Эшназаров Пастдарғом туманида сайловчилар билан учрашувлар ўтказишди.

Суҳбатларда Президентимизнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисидаги маърузасидан келиб чиқадиган устувор вазифалар ва шу йилнинг 15 майида қабул қилинган “Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида”гиФармонининг мазмун-моҳияти, жумладан, иқтисодиётда хусусий мулкнинг ўрни ва ролини тубдан ошириш, хусусий мулк ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш йўлидаги тўсиқ ва чекловларни бартараф этиш борасидаги ислоҳотлар ҳақида сўз юритдилар.

***

Самарқанд тумани “Қайнама” қишлоқ фуқаролар йиғинидаги 26-болалар мусиқа ва санъат мактабида депутат Ш.Полвонов иштирокида ўтган учрашувда жамият ҳаётида кейинги йилларда кузатилаётган ижобий ўзгаришлар, хусусан, “Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастури асосида амалга оширилаётган ишлар ҳамда ҳуқуқ ижодкорлиги борасидаги янгиликлар ҳақида маълумот берилди.

***

Ургут туманида ўтказилган учрашувларда депутат Алишер Махматмуродов Қонунчилик палатасининг барча йўналишлари, жумладан, назорат-таҳлил фаолияти, қабул қилинаётган қонунлар одамлар ҳаётига, сиёсий, иқтисодий тараққиётга қандай таъсир кўрсатаётгани ҳақида маълумот берди.

Шунингдек, депутатлар жойларда фуқаролар қабулини уюштириб, кузатилаётган айрим муаммолар ечими бўйича фикрлашиб олдилар.

Учрашувларда ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, қонунлар ва тегишли давлат дастурлари ижросини таъминлаш юзасидан таклифлар билдирилди.

Депутатлар йиғилганларнинг саволларига жавоб қайтардилар.

Анвар Мустафоқулов, Раббим Ҳотамов, Зубайдулла Ибрагимов.


Охирги ўзгариш: 30/05/2015 05:27.   Кўрилганлиги: 459
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/deputatlar-saylovchilar-huzurida

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 12

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг