Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Депутатлар ўқуви бошланди

Депутатлар ўқуви бошланди

Самарқанд давлат университети ва қишлоқ хўжалик институтида халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлари ҳамда сиёсий партиялар ходимларининг ўқув-семинари бошланди.

Мазкур ўқув жорий йилнинг 12 июль куни Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар ҳамда Ўзбекистон экологик ҳаракати вакиллари, маҳаллий кенгашлар депутатлари иштирокидаги видеоселектор йиғилишида сўзлаган маърузасида белгиланган вазифалар ижроси юзасидан ташкил этилди.

Беш кунлик ўқувлар давомида депутатлар ва партиялар ходимларига Олий Мажлис Сенати аъзолари, Қонунчилик палатаси депутатлари, вилоят ҳокимлиги мутасаддилари, тажрибали ҳуқуқшунослар, сиёсатшунос ҳамда тарихчи олимлар томонидан Юртбошимизнинг “Парламентимиз ҳақиқий демократия мактабига айланиши, ислоҳотларнинг ташаббускори ва асосий ижрочиси бўлиши керак” мавзусидаги маърузаси мазмун-моҳияти хусусида кенг тушунчалар берилади. Шунингдек, сиёсий партияларнинг ҳуқуқий асослари, давлат ва сиёсий партияларнинг ҳуқуқий муносабат механизмлари, миллий ва хорижий тажриба, халқ депутатлари маҳаллий кенгашлари, доимий комиссиялар, партия гуруҳлари ва депутатларнинг иш режаларини шакллантириш, депутатлар ижодкорлиги, аҳоли билан мулоқот қилиш, тарғибот-ташвиқот ишларининг шакллари ва усулларига доир маърузалар тингланади.

Ўз мухбиримиз.


Охирги ўзгариш: 27/11/2017 17:43.   Кўрилганлиги: 196
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/deputatlar-oquvi-boshlandi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 2

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг