
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг регламентига мувофиқ, депутатлар ўз сайлов округларида бўлиб, сайловчилар билан юзма-юз мулоқотда бўлди.
Жумладан, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси фракцияси аъзоси Азамат Пардаевнинг Нарпай ҳамда Пахтачи туманларидаги долзарб масалалар муҳокамасига бағишланган учрашувларида аҳоли, айниқса, ёшлар фаол иштирок этди.
Мулоқотлар чоғида депутат дастлаб парламентнинг қонун ижодкорлиги фаолияти юзасидан ахборот бериб, янги қабул қилинган қонунларнинг мазмун-моҳиятига тўхталди.
Таъкидландики, қабул қилинган қонунлар мамлакат тараққиёти, аҳоли турмуш фаровонлигида муҳим аҳамият касб этади. Айниқса, Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги “Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида”ги ҳамда “Аҳолининг санитария ва эпидемиология осойишталиги тўғрисида”ги қонунлари халқимиз саломатлигини асраш, баркамол ёшларни вояга етказишда алоҳида ўрин тутади. Ушбу қонунларда белгиланган тартиб-қоидаларни амалиётга жорий этиш кенг жамоатчилик олдида турган муҳим вазифалардан биридир.
Мулоқот давомида депутат амалдаги қонун ҳужжатлари ижроси билан қизиқиб, сайловчилар томонидан кўтарилган масалалар ва уларни ҳал этиш чоралари юзасидан сўз юритди.
Учрашув давомида сайловчилар томонидан ҳудудларни ободонлаштириш, таълим-тарбия ва коммунал хизматлар сифатини ошириш билан боғлиқ масалалар ўртага ташланди.
Шунингдек, юқори малакали кадрларни тайёрлашнинг ҳолати ва истиқболлари, таълим муассасаларини замонавий ўқув жиҳозлари ва компьютер технологиялари билан таъминлаш ҳамда улардан самарали фойдаланиш масалалари атрофлича таҳлил қилинди.
Депутат мурожаатлар бўйича ваколати доирасида тегишли чоралар кўришини билдириб, сайловчиларни қизиқтирган саволларга батафсил жавоб берди.
Ё.Гадоев
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 9
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.