Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ДЕПУТАТ 45 ТА МАСАЛАНИ КЎРИБ ЧИҚДИ

ДЕПУТАТ 45 ТА МАСАЛАНИ КЎРИБ ЧИҚДИ

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари жойларда амалга оширилаётган ишлар билан танишиш, қабул қилинган ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятини жамоатчиликка етказиш, фуқароларни қийнаётган муаммо ва камчиликларни вақтида бартараф этиш мақсадида Нарпай туманида бўлди.

- Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари депутатлари иштирокида тузилган ишчи гуруҳ аъзолари, корхона ва ташкилотлар раҳбарлари иштирокида тумандаги муаммоларни ўрганиб чиқдик, - дейди Қонунчилик палатаси депутати Азамат Пардаев. – Ўрганишлар жараёнида жами 45 та масала кўриб чиқилди. Шулардан 17 та мурожаат жойида ҳал этилиб, туман даражасида 14, вилоят даражасида 8, республика даражасида 6 муаммони бартараф қилиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилди.

Таъкидлаш керакки, тумандаги айрим мутасаддиларнинг бепарволиги, масъулиятсизлиги, лоқайдлиги оқибатида муаммолар тўпланиб қолган. Ҳатто маҳалланинг ўзида ҳал бўладиган масала қайсидир раҳбарнинг ишга совуққонлиги туфайли йиллар давомида ечилмай келаверган. Оқибатда кам таъминланган, ночор ёки ишсиз кишилар чорасиз қолиб, уларнинг бошқарув органларига бўлган ишончи йўқолган.

Ўрганишлар жараёнида Хўжакарзон маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган 22-умумтаълим мактабининг 2005 йилда қурилган биноси ҳанузгача электрлаштирилмагани, бунинг оқибатида 2016 йилда олинган компьютерлар шу вақтга қадар ишлатилмасдан келинаётгани, 32-мактабгача таълим муассасаси ҳамда Оқтош шаҳар оилавий поликлиникасида табиий газ босимининг пастлиги аниқланди. Мазкур муаммоларни ечиш юзасидан тегишли ташкилотлар билан келишиб олинди.

 

Мамадиёр Зиёдинов.

 


Охирги ўзгариш: 26/05/2018 17:22.   Кўрилганлиги: 880
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/deputat-45-ta-masalani-korib-chiqdi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 13

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.