Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Делегатлар сайлаб олинди

Делегатлар сайлаб олинди

Вилоят Фермерлар кенгашининг навбатдаги конференцияси бўлиб ўтди. 

Ундавилоятҳокимлиги,Фермерлар кенгаши вакиллари ҳамда барча туманларданташрифбуюрганделегатлар иштирок этди.

Двлатимиз  раҳбарининг 2012 йил 22 октябрда қабул қилинган «Ўзбекистонда фермерлик фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштир иш ва уни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони фермер хўжаликларининг иқтисодий мустақиллиги вамолиявий барқарорлигини янада оширишда муҳим аҳамият касб этаётир. 
     Фармонга кўра, ЎзбекистонФермерлари кенгаши,13ҳудудий ва 156 туман Фермерлари кенгаши фаолияти йўлга қўйилди.Ўарбеш йилда республика Фермерлар кенгашининг конференцияси ўтказилиб, соҳага тегишли муҳим ўзгаришлар амалга оширилади. Ушбу жараён ҳар бир вилоятдан қатнашадиган делегатлар иштирокида ўтказилади.

– Анжуманда соҳада тўпланиб қолган қатор муаммолар муҳокама этилди, – дейди Самарқанд туманидаги «Вазира Раббимова» фермер хўжалиги бошлиғи Усмон Хуррамов. – Жумладан, қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етказишда фермерлардан ташқари деҳқон ва томорқа хўжаликларининг алоҳида ўрни бор. Аммо уларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш, керакли кимёвий ўғитлар етказиш каби масалалар ҳали-ҳамон эътибордан четда қолмоқда. Бугунги конференцияда вилоятимиз туманларидан келган 389 нафар делегат орасидан Тошкентда ўтказиладиган республика Фермерлар кенгаши конференцияси учун делегатлар сайлаб олинди. Ушбу делегатлар сафида ўзим ҳам республика конференциясида, соҳамиз учун муҳим қарорлар қабул қилишда иштирок этаман.

Тадбирда вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Т.Жўраев иштирок этди.



Охирги ўзгариш: 20/09/2017 10:37.   Кўрилганлиги: 302
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/delegatlar-saylab-olindi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 1

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг