Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ДЕҲҚОНЛАР ТАЖРИБА АЛМАШДИ

ДЕҲҚОНЛАР ТАЖРИБА АЛМАШДИ

Пахтачи туманида қишлоқ хўжалигида қишки мавсумда бажариладиган ишларга бағишланган семинар бўлиб ўтди. 

Унда туманлар ҳокимлари, қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими бошлиқлари, кимё ва агросервис комплекслари раҳбарлари, давлат санитария-эпидемиология назорат марказлари мутахассис врачлари, фермерлар ва соҳага тегишли мутасадди идоралар вакиллари иштирок этди.

Семинар иштирокчилари тумандаги “Наврўз-Пўлатчи”, “Р.Маҳмонов Қурбонович”, “Ш.Назаров шогирдлари”, “Т.Кенжаев таъмирчи” муқобил машина трактор парклари ҳудудидаги фермер хўжаликларида ариқ-зовурларни қазиш, тозалаш, маҳаллий ўғит жамғариш, тут кўчатлари экиш учун майдонлар ажратиш, ғалла парвариши каби қишки юмушларнинг бажарилишини кўздан кечирдилар.

Иштирокчилар “Мирзаев Шуҳрат Кенжаевич” кўп тармоқли фермер хўжалигида ташкил этилган иссиқхоналар фаолияти билан таништирилди. Уларга хўжаликнинг чорвачилик, асаларичилик, балиқчилик каби қўшимча тармоқлари ҳақида маълумот берилди.

Иштирокчилар тумандаги Мирзо Олим маҳалласида яшовчи Файзулла Раббимов хонадонида ҳам бўлишиб, томорқада иссиқхона ташкил этиш тажрибаси билан танишдилар. Бу хонадонда 4 та иссиқхона бўлиб, биттасида 44 туп лимон парваришланади, қолганларида кўкатлар, помидор, бодринг етиштирилади ва йилига уч мартагача ҳосил олинади.

Семинарда вилоят ҳокими Т.Жўраев иштирок этди.


Охирги ўзгариш: 03/01/2018 20:18.   Кўрилганлиги: 148
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/dehqonlar-tajriba-almashdi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 3

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг