ДАВРА СУҲБАТИ

Самарқандда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди, вилоят ҳокимлиги, фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти ҳудудий бўлинмаси ҳамкорлигида давра суҳбати ташкил этилди.

Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалаларини ҳал этишда ННТ ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг иштирокини янада кенгайтириш масалалари муҳокама этилган анжуманда давлат ва нодавлат ташкилотлари вакиллари, ижтимоий шериклик бўйича жамоат комиссияси аъзолари иштирок этди.

Олий Мажлис ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди директори А.Тўраев, фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти ҳудудий бўлинмаси раҳбари Ф.Раҳматов, халқ депутатлари вилоят Кенгаши ҳузуридаги ижтимоий шериклик бўйича жамоат комиссияси раиси Ҳ.Шодиева мавзу юзасидан ўтган йилда амалга оширилган ишлар, жорий йилги режаларга тўхталиб ўтдилар.

“Соғлом она ва бола йили” Давлат дастурида белгиланган вазифалар ижросига ННТларни кенг жалб қилиш мақсадида йил давомида Фонд томонидан олтита танлов эълон қилиниши режалаштирилган. Ушбу масалаларга 11 миллиард сўм миқдорда маблағ ажратилиши режалаштирилган.

Ўтган йили Самарқанд вилояти миқёсида 17 та лойиҳа грант соҳиби бўлиб, 300 миллион сўм маблағ ажратилди. Лойиҳалар сонини кўпайтириш учун тарғибот ишларини кучайтириш лозимлиги алоҳида белгиланди.


Киритилган вақти: 19/02/2016 18:02.   Кўрилганлиги: 453

 

Сўровнома


Сайтимиздан ўзингиз учун зарур маълумотни олдингизми?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 13

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг