Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ДАВР ТАЛАБИ АСОСИДА

ДАВР ТАЛАБИ АСОСИДА

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг бешинчи ялпи мажлисида маъқулланган “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий, социал-иқтисодий ва суд-ҳуқуқ соҳаларидаги амалдаги қонун ҳужжатларини янада такомиллаштиришга хизмат қилиши билан аҳамиятли бўлди.

Ушбу қонун билан Жиноят кодексига, Жиноят-процессуал кодексига, Фуқаролик кодексига, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга, “Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида”ги, “Тезкор-қидирув фаолияти тўғрисида”ги, “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги, “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги, “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги, “Техник тартибга солиш тўғрисида”ги, “Ер ости бойликлари тўғрисида”ги қонунларга ва бир қатор бошқа қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ҳамда қўшимчалар киритилди.

Жумладан, қулай инвестиция имкониятларини ва ишчанлик муҳитини янада яхшилашга, тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришга қаратилган қонун ҳужжатлари такомиллаштирилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 24 апрелда қабул қилинган “Акциядорлик жамиятларида замонавий корпоратив бошқарув услубларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонини ижро этиш мақсадида “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунга акциядорлик жамиятларида корпоратив бошқарув тизимини янада такомиллаштиришга, улар фаолиятининг самарадорлигини оширишга қаратилган ўзгартиш ҳамда қўшимчалар киритилди.

Хусусан, қонунда белгиланган тартибга кўра акциядорлик жамиятининг устав капитали фақатгина қўшимча акцияларни чиқариш ва жойлаштириш йўли билан амалга оширилади. Бундан ташқари, хусусий акциядорларнинг камида учдан икки қисмининг розилигисиз солиққа оид ёки давлат олдидаги бошқа қарздорлик ҳисобига акциядорлик жамиятларининг устав капиталидаги давлат улушини шакллантириш ёки ошириш тақиқланади.

Мазкур қонун билан “Ер ости бойликлари тўғрисида”ги Қонунга киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар геологик-тадқиқот ишларининг самарадорлигини янада оширишга ва ер ости бойликларидан фойдаланиш соҳасида рақобат муҳитини яратишга, шунингдек, республика минерал хомашё базасидан оқилона фойдаланиш соҳасида ҳуқуқни қўллаш амалиётини яхшилашга кўмаклашади.

Қонунда суд-ҳуқуқ соҳасидаги муносабатларни тартибга солувчи қонун ҳужжатларига бир қатор ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.

Хусусан, қонун билан Жиноят кодексига ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга жисман ишлатиб бўлинган ҳамда маънавий эскирган асбоб-ускуна ва технологияларни олиб кирганлик ҳамда ўрнатганлик учун жавобгарликнинг янада кучайтирилишини назарда тутувчи тузатишлар киритилди. Бу тармоқларни модернизациялаш, техник ва технологик янгилаш, иқтисодиётни ислоҳ қилиш бўйича мамлакатда олиб борилаётган кенг кўламли ишларнинг самарадорлигини оширишга, шунингдек, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг экспорт салоҳиятини, рақобатбардошлигини юксалтиришга кўмаклашади. 

Ушбу қонун билан парвозлар хавфсизлигини таъминлаш тартибини, паспорт тизими қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик кучайтирилди. Фуқаролик кодексига киритилган тузатишларга мувофиқ турар жойларни ижарага бериш, текинга фойдаланишга бериш, улардан мақсадли фойдаланилаётганликни назорат қилиш тартиби такомиллаштирилганлиги, айниқса, аҳоли хавфсизлигини таъминлаш, маҳаллаларда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигига эришишда муҳим аҳамият касб этади.

З.Мирзаев, Олий Мажлис Сенати аъзоси, вилоят ҳокими


Охирги ўзгариш: 09/04/2016 08:04.   Кўрилганлиги: 1026
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/davr-talabi-asosida

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 14

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг