
Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг Самарқанд вилоятидаги 16 туман ва шаҳар давлат хизматлари марказларига вилоят ҳокимлиги томонидан “Damas” автомашиналари топширилди.
Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда вилоят ҳокими Т.Жўраев, Адлия вазири Р.Давлетов иштирок этди.
Президентимиз Ш.Мирзиёевнинг 2017 йил 12 декабрдаги “Аҳолига давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига асосан Адлия вазирлиги ҳузурида Давлат хизматлари агентлиги ва унинг ҳудудий марказлари ташкил этилди. Жисмоний ва юридик шахсларга давлат хизматлари кўрсатиш ягона давлат сиёсатини амалга ошириш, ортиқча маъмурий тартиб-таомилларни бартараф этиш, аҳолига тез, қулай ва сифатли давлат хизматлари кўрсатиш тартибини такомиллаштириш ҳамда идоралараро электрон ҳамкорликни ривожлантириш мазкур тузилмаларнинг асосий вазифаси этиб белгиланди.
Бахтиёр Мустанов олган суратлар.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 3
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.