Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Давлат хизматлари марказида «яшаш тўғрисида маълумотнома» берилмайди

Давлат хизматлари марказида «яшаш тўғрисида маълумотнома» берилмайди

Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан 2018 йил 15 октябрдан фуқароларга маҳалла фуқаролар йиғинидан яшаш жойи тўғрисида маълумотнома бериш бекор қилинган.

Шунингдек, ҳужжат билан ўзини ўзи бошқариш органлари шахснинг яшаш жойи бўйича яшаётганлиги, ишсизлиги, якка ёлғиз шахсларни, болани, пенсионер ва ногиронлиги бўлган кишиларни парвариш қилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар, шунингдек, шахснинг тавсифномаси тақдим этмайди. Эндиликда шахс тўғрисидаги ҳар қандай маълумотни тегишли ташкилотнинг ўзи Ички ишлар вазирлиги ва Бандлик муносабатлари вазирлиги органларидан мустақил ёки идоралараро электрон ҳамкорлик орқали олишлари белгиланган.

Аммо ўзини ўзи бошқариш органлари ва айрим ваколатли давлат ташкилотлари маҳалла фуқаролар йиғинларидан маълумотнома берилмаслигини нотўғри талқин қилиб , фуқароларни давлат хизматлари марказига шу турдаги ҳужжатларни олиш учун юбормоқда. Бу эса аҳолининг оворагарчилигига олиб келмоқда. Шуни айтиш керакки, давлат хизматлари марказлари томонидан «Маҳаллада яшаш тўғрисида маълумотнома» берилмайди. Бизда Ички ишлар вазирлиги томонидан тақдим этилган манзил-маълумот ахборотлари берилади.

Акмал ТУРОБОВ,  давлат хизматлари агентлиги вилоят бошқармаси

бошлиғи ўринбосари.


Киритилган вақти: 23/01/2019 19:00.   Кўрилганлиги: 741
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/davlat-xizmatlari-markazida-yashash-togrisida-malumotnoma-berilmaydi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 7

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.