Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ДАВЛАТ ХАРИДЛАРИДА ЯНГИ ТИЗИМ

ДАВЛАТ ХАРИДЛАРИДА ЯНГИ ТИЗИМ

Самарқанд шаҳрида Президент ҳузуридаги лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги томонидан лойиҳа бошқаруви, лойиҳаолди, танлов ҳужжатлари ва шартномаларни экспертизадан ўтказиш тартиби, “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонуннинг мазмун-моҳиятини тушунтиришга бағишланган семинар бўлиб ўтди.

Марказий банкнинг вилоят бош бошқармаси, “Ургут” эркин иқтисодий зонаси ва кичик саноат зонаси раҳбарлари, бюджет ташкилотлари раҳбар ва ҳисобчилари, тадбиркорлар иштирок этган семинарда мутахассислар қабул қилинган қонуннинг моҳияти ва давлат буюртмаси асосида маҳсулот ишлаб чиқарувчи ва харидорга қандай қулайликлар яратиши бўйича тушунча бердилар.

2018 йил 9 апрель куни Ўзбекистон Республикасининг “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонуни қабул қилиниши билан Президент ҳузурида лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги ташкил этилди.

Шунингдек, давлат буюртмасининг иккита янги категорияси “Бюджет” ва “корпоратив” буюртмачилари шакллантирилиб, электрон дўкон ва аукцион ғолибини аниқлаш автоматик тарзда амалга ошириладиган бўлди. Бу эса савдода шаффофликни таъминлаб, ҳалол рақобатни ривожлантиради.

Тадбирда масаланинг шу жиҳатлари тадбиркорларга етказилди.

Семинарда вилоят ҳокимининг ўринбосари О.Бобоев иштирок этди.

 

Ўктам Худойбердиев.


Охирги ўзгариш: 14/06/2018 14:25.   Кўрилганлиги: 1018
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/davlat-xaridlarida-yangi-tizim

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 2

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.