
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг иккинчи босқичи – “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга ошириш бўйича Давлат дастури лойиҳаси ишлаб чиқилиб, умумхалқ муҳокамасига қўйилган эди.
Шунга кўра, 13-14 январь кунлари вилоятнинг барча туман ва шаҳар маҳаллий кенгашлари ва уларнинг доимий комиссияларида сенаторлар, вилоят Кенгаши депутатлари, доимий комиссиялар аъзолари, кенг жамоатчилик вакиллари, давлат тузилмалари, маҳалла фаоллари, нодавлат нотижорат ташкилотлар ҳамда аҳолининг барча қатламларини жалб этган ҳолда Давлат дастури лойиҳаси муҳокама қилинди.
Худди шундай муҳокамалар вилоятдаги бошқарув органлари, нодавлат-нотижорат ҳамда жамоат ташкилотларида ҳам ўтказилди.
Тадбирларда билдирилган тавсиялар, лойиҳанинг ҳар бир банди бўйича илгари сурилган фикрлар муҳокама қилиниб, 39 банддан иборат таклифлар умумлаштирилди ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатига тақдим этилди.
Давлат дастури лойиҳаси муҳокамаси давом этмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 13
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.