Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Давлат дастури ижроси: БАНКЛАР ҚАНЧА КРЕДИТ АЖРАТДИ?

Давлат дастури ижроси: БАНКЛАР ҚАНЧА КРЕДИТ АЖРАТДИ?

“Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” давлат дастурида белгиланган устувор вазифалар ижросига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Марказий банкнинг вилоят бош бошқармасида ўтказилган тадбирда аҳоли ва хўжалик субъектларининг банк тизимига ишончини ошириш, банк хизматлари ва операцияларини амалга оширишда қулай шарт-шароит ҳамда рақобат муҳитини яратиш муҳимлиги хусусида сўз юритилди.

Марказий банк вилоят бош бошқармаси бошлиғи Қаюм Собировнинг таъкидлашича, Президентимизнинг Самарқанд вилоятига ташрифидан сўнг умумий қиймати 3,5 триллион сўмдан ортиқ 440 та лойиҳани амалга ошириш учун банк кредитлари ажратиш ва бунинг самарасида 16 мингга яқин иш ўрни ташкил этиш белгиланган.

Бугунга қадар “Ургут” эркин иқтисодий зонаси бўйича жами 16 та лойиҳага тижорат банклари томонидан 33,6 миллион доллар миқдорида кредит маблағлари ажратилган. Жорий йил давомида ишга туширилиши белгиланган 15 та лойиҳага банкларнинг 33 миллион долларлик кредит маблағлари йўналтирилган.

“Обод қишлоқ” дастурига асосан вилоятнинг 16 ҳудудидаги 29 та қишлоқ ва 4 та маҳаллада “Миллий банк” томонидан молиялаштириладиган мини-маркетлар ташкил этиш бўйича манзилли рўйхатлар шакллантирилиб, 7 362 иш ўрни яратиш режалаштирилмоқда.

“Ҳар бир оила - тадбиркор” дастури доирасида вилоятга 140,2 миллиард сўмлик маблағ ажратилмоқда.

Анжуманда журналистлар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан жавоб олди.

ҲОКИМЛИК АХБОРОТ ХИЗМАТИ


Охирги ўзгариш: 05/09/2018 15:11.   Кўрилганлиги: 1167
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/davlat-dasturi-ijrosi-banklar-qancha-kredit-ajratdi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 7

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.