Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ДАСТУРЛАР ИЖРОСИДА УЧИНЧИ СЕКТОР ҲАМ ФАОЛ

ДАСТУРЛАР ИЖРОСИДА УЧИНЧИ СЕКТОР ҲАМ ФАОЛ

Самарқандда халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгаши ҳузуридаги Ижтимоий шериклик бўйича жамоат комиссияси, нодавлат ва нотижорат ташкилотлари ҳамда фуқаролик жамияти институтларига услубий ёрдам кўрсатиш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ва Самарқанд вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссияси аъзолари, депутатлар, нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари иштирок этди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси, парламент комиссияси раиси ўринбосари Г.Алимова ва бошқалар Президентимиз раҳнамолигида демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш борасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилаётганини таъкидлади. Бунинг самарасида давлат ва жамият ҳаётида нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари роли ошиб, ижтимоий шериклик муносабатлари мустаҳкамланиб бормоқда.

2014 йилда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг “Ижтимоий шериклик тўғрисида”ги Қонуни ушбу йўналишдаги ишларнинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаб, давлат органларининг нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан ижтимоий шериклик муносабатларини тартибга солишда муҳим ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилмоқда.

Мазкур қонун асосида ўтган йили халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгаши ҳузурида Ижтимоий шериклик бўйича жамоат комиссияси тузилди.

– Бугунги кунда вилоятда 700 га яқин ННТ фаолият кўрсатмоқда, – дейди халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгаши ҳузуридаги Ижтимоий шериклик бўйича жамоат комиссияси раиси Ҳ.Шодиева. – Уларнинг вилоят ижтимоий-иқтисодий, маданий-маърифий ҳаётида фаол иштирок этиши учун давлат органлари билан ижтимоий шериклик алоқаларини йўлга қўйишларига яқиндан кўмаклашилмоқда. Парламент ҳузуридаги жамоат фонди грант танловларида ўз лойиҳалари билан қатнашишида услубий-амалий ёрдам кўрсатилмоқда. Айни пайтда давлат органлари билан ННТлар ўртасида ўзаро ҳамкорлик ва ижтимоий шериклик тўғрисида 30 дан ортиқ келишувларга эришилган. Давлат дастурлари ва ҳудудий дастурларни амалга оширишда ҳам учинчи сектор фаол қатнашмоқда.

Тадбир доирасида ҳудудий ННТлар фаолияти самарадорлигини ошириш орқали давлат дастурларида белгиланган вазифаларни бажаришда ижтимоий шериклик муносабатлари механизми ва шаклларини такомиллаштиришга бағишланган семинар-тренинг ўтказилди.

Унда баркамол авлодни тарбиялашда ижтимоий шерикликнинг устувор йўналишлари, ёшлар бандлигини таъминлашда ННТ ва фуқаролик жамияти институтлари фаолиятининг аҳамияти, ННТларнинг ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳаларининг давлат томонидан қўллаб-қувватланиши ва уларнинг вилоят ижтимоий-иқтисодий ривожидаги ўрни ҳақида сўз юритилди.

Ғ. Ҳасанов


Киритилган вақти: 01/06/2016 16:47.   Кўрилганлиги: 1280
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/dasturlar-ijrosida-uchinchi-sektor-ham-faol

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 14

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.