
Вилоят ҳокимлигида жорий йилнинг тўққиз ойида вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2016 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор вазифалари амалга оширилишини таъминлаш чора-тадбирлари муҳокамасига бағишланган фаоллар йиғилиши бўлиб ўтди.
Вилоят ҳокими З.Мирзаев бошқарган йиғилиш сим орқали мулоқот тарзида ташкил этилиб, муҳокама жараёнларини барча туман ва шаҳар студияларида маҳаллий кенгашлар депутатлари, бошқарма ва идоралар, йирик саноат корхоналари раҳбарлари, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликсубъектлари кузатиб бориш ва ўз фикрларини билдириш имкониятига эга бўлдилар.
Йиғилишда йилнинг ўтган даврида вилоятда амалга оширилган ислоҳотлар натижалари таҳлил қилиниб, асосий эътибор Биринчи Президентимиз Ислом Каримовнинг жорий йил 15 январь куни бўлиб ўтган Вазирлар Маҳкамаси мажлисидаги маърузасида белгилаб берилган вазифалардан келиб чиққан ҳолда йилнинг қолган даврида амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирларга қаратилди.
Ислоҳотлар изчиллигини таъминлаш, тасдиқланган дастур ва лойиҳаларнинг ўз вақтида амалга оширилиши натижасида ҳисобот даврида вилоят иқтисодиётида барқарор ўсиш суратлари таъминланди. Вилоят ялпи ҳудудий маҳсулоти 10 триллион 114 миллиард сўмни ёки 109,2 фоизни ташкил этди. Бунда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 112 фоиз, халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқариш 116,6, чакана товар айланмаси 113,7, қурилиш пудрат ишлари 113,9 ҳамда ялпи қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари 106,9 фоизга бажарилди.
Ялпи ҳудудий маҳсулот таркибида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасининг улуши 83,8 фоиз, хизмат кўрсатиш соҳасининг улуши 43,7 фоизга етди. Саноат маҳсулотларининг 61,4 фоизи, иш билан банд аҳолининг 84,3 фоизи мазкур тармоқ ҳиссасига тўғри келмоқда.
Ўтган даврда 1773 кичик бизнес субъекти ташкил этилиб, уларга 1 триллион 9 миллиард сўмлик кредитлар ажратилди. Жалб қилинган инвестициялар 2 триллион 667 миллиард сўмни, хорижий инвестициялар 38,1 миллион долларни ташкил этди.
Вилоят саноат салоҳиятини ошириш мақсадида ҳисобот даврида 283 миллиард сўмлик 363 лойиҳа амалга оширилди ва 5441 та иш ўрни очилди.
Қишлоқ хўжалиги соҳасида 24 та гектар интенсив боғ, 90 та қорамолчилик, 26 та паррандачилик, 30 та балиқчилик, 21 та асаларичилик йўналишида лойиҳалар ишга туширилди. Ушбу тармоқда ялпи маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми 4 триллион 557 миллиард сўмга етди.
Бандлик дастури ижроси доирасида 74 минг 800 та иш ўрни яратилди. Бу иш ўринларининг 60 минг 700 таси қишлоқ жойларига тўғри келди.
Йиғилишда эришилган ижобий натижалар билан бирга йўл қўйилган камчиликлар, ечимини кутаётган муаммолар ва уларнинг сабаблари атрофлича таҳлил этилди.
Хусусан, вилоят саноати салоҳиятини ривожлантириш дастурига кирган лойиҳаларни молиялаштириш, туманларда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш, экспорт прогнозларини бажариш, тўқсонбости экинлар экиш, ижтимоий соҳа объектлари ва аҳоли турар-жойларини куз-қиш мавсумига тайёрлашда жиддий камчилик ва нуқсонларлар кузатилаётгани қайд этилиб, уларни бартараф этиш юзасидан мутасаддилар олдига аниқ вазифалар қўйилди.
Шунингдек, жорий йилга мўлжалланган инвестиция дастури ижросини таъминлаш, қиш мавсуми учун қишлоқ хўжалик маҳсулотлари захирасини яратиш бўйича кечиктириб бўлмайдиган топшириқ ва вазифалар белгилаб берилди.
Кун тартибидаги масалалар юзасидан вилоят ҳокими ўринбосари О.Очилов, вилоят ҳокимлиги ҳудудларни комплекс ривожлантириш йиғма бошқармаси бошлиғи У.Назаров ва бошқа мутасаддиларнинг ҳисоботлари тингланди. қайд этилган камчиликларни бартараф этиш, дастурлар ижросини таъминлаш юзасидан зарур чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Вилоят фаоллари йиғилишида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари У.Розуқулов иштирок этди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 14
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.