Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ДАСТУР ИЖРОСИ ҚАНДАЙ?

ДАСТУР ИЖРОСИ ҚАНДАЙ?

«Кексаларни эъзозлаш йили» Давлат дастурида белгиланган вазифаларни амалга оширишда фуқаролик жамияти институтларининг ўрни нечоғлик? Бу борада уларга қўйиладиган талаблар нималардан иборат?

Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси ташаббуси билан вилоят ҳокимлиги ҳамкорлигида ўтказилган илмий-амалий семинарда шу каби саволларга жавоб изланди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг аъзоси, вилоят ҳокимининг ўринбосари Н.Раббимова бошқарган тадбирда Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашлари депутатлари, жамоат ва нодавлат нотижорат ташкилотлар вакиллари иштирок этди.

Олий Мажлис қонунчилик палатаси депутати Л.Кошелапова, “Нуроний” жамғармаси вилоят бўлими раиси Ҳ.Нормуродов ва бошқалар “Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастурида белгиланган чора-тадбирлар юртимизда ёши улуғ инсонлар манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлашга қаратилганини таъкидладилар. Белгиланган вазифаларни амалга оширишда давлат органлари билан бирга хотин-қизлар қўмиталари, “Маҳалла”, “Нуроний” жамғармалари каби жамоат ташкилотлари ҳам масъул ҳисобланади. Шундан келиб чиқиб, дастур ижроси юзасидан йилнинг биринчи чорагида вилоятда бажарилган ишлар ҳақида маълумот берилди.

Семинарда кексаларнинг ҳаёт даражаси ва сифатини оширишга қаратилган меъёрий-ҳуқуқий базани такомиллаштириш, уруш ва меҳнат фахрийларини манзилли ижтимоий ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлашни кучайтириш бўйича таклифлар билдирилди.

Г.Мўминова


Киритилган вақти: 25/04/2015 11:41.   Кўрилганлиги: 568
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/dastur-ijrosi-qanday

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 6

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг