Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ДАЛЕР - «DANCING CATALONIA» ТАНЛОВИ ҒОЛИБИ

ДАЛЕР - «DANCING CATALONIA» ТАНЛОВИ ҒОЛИБИ

Самарқанд шаҳридаги 4-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқувчиси Далер Шавкатов Испаниянинг Коста-Браво шаҳрида хореография ва вокал йўналишлари бўйичаўтказилган «Dancing Catalonia» халқаро танловидабиринчи ўринни эгаллади.

Дунёнинг 11 давлатидан 200 нафардан ортиқ ижрочилар қатнашган танловда Далер хореография йўналиши бўйича маҳоратини намойиш этиб, жаҳоннинг таниқли санъатшунос ва мусиқашунослари олқишига сазовор бўлди.

Ёш истеъдод соҳиби танловнинг 13-15 ёшли совриндорлари иштирокида ўтказилган гала-концертда ҳам иштирок этди. Италиялик таниқли хореограф Роберто Лори томонидан ташкил этилган маҳорат дарсларидан баҳраманд бўлди.


Охирги ўзгариш: 09/04/2016 20:16.   Кўрилганлиги: 1314
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/daler-dancing-catalonia-tanlovi-golibi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 12

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.