
19 январь куни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Мажлисни Марказий сайлов комиссияси Раиси Мирза-Улуғбек Абдусаломов бошқарди.
Ўзбекистон Республикасининг“Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги Қонуни 24-моддасига кўра, Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод кўрсатиш ҳуқуқига сиёсий партиялар эгадирлар. Бунда сиёсий партия сайлов кампанияси бошланганлиги эълон қилинган кундан камида олти ой олдин Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган тақдирдагина Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод кўрсатиши мумкин.
Аввал хабар қилинганидек, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси, Ўзбекистон Халқ демократик партияси, Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси, Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси вакиллари Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясига Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида иштирок этиш мақсадида тегишли ҳужжатларни, яъни «Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида»ги Қонуннинг 241-моддасига биноан сайловда иштирок этиш тўғрисида партия раҳбари томонидан имзоланган ариза, Адлия вазирлигининг сиёсий партия рўйхатга олинганлиги кўрсатилган маълумотномаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентлигига бўлажак номзод тўғрисидаги маълумотларни тақдим қилган эди.
Навбатдаги мажлисда Марказий сайлов комиссияси «Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида»ги Қонуннинг 14, 241-моддаларига мувофиқ тақдим этилган ҳужжатлар асосида сиёсий партияларнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида иштирок этишига ижозат бериш ҳақида қарор қабул қилди.
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси, Ўзбекистон Халқ демократик партияси, Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси, Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партиясининг ваколатли вакилларига рўйхатга олинганлик гувоҳномалари ва белгиланган намунадаги имзо варақаларининг бланкалари берилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ёритиш бўйича Республика матбуот маркази.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 7
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.