Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ЧИМКЕНТ УНИВЕРСИТЕТИ ДЕЛЕГАЦИЯСИ САМАРҚАНДГА ТАШРИФ БУЮРДИ

ЧИМКЕНТ УНИВЕРСИТЕТИ ДЕЛЕГАЦИЯСИ САМАРҚАНДГА ТАШРИФ БУЮРДИ

Самарқанд давлат чет тиллар институтига Қозоғистоннинг Чимкент университети раҳбарияти, профессор-ўқитувчилари ва талабаларидан иборат делегация ташриф буюрди.

Делегация аъзолари мазкур институт мисолида юртимиз олий таълим тизимидаги ислоҳотлар, хусусан Самарқанд давлат чет тиллари институтида олиб борилган ишлар, қолаверса,  қўҳна ва ҳамиша навқирон Самарқанд шаҳри ҳақидаги маълумотлар билан атрофлича танишишди.

Дастур доирасида учрашув ўтказилди. Учрашувда Ўзбекистонда Қозоғистон йили ўтказилиши муносабати билан фан ва таълим, илмий тадқиқот соҳаларида ҳам ўзаро манфаатли алоқаларни йўлга қўйиш, билим ва тажриба алмашиш учун кенг имкониятлар очилаётгани эътироф этилди.

Учрашувдан сўнг Самарқанд давлат чет тиллар институти ва Чимкент университети ҳамкорлигида концерт дастури ташкил қилинди.


Киритилган вақти: 19/04/2019 17:41.   Кўрилганлиги: 801
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/chimkent-universiteti-delegatsiyasi-samarqandga-tashrif-buyurdi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 14

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.