Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ЧЕХИЯ ТРАМВАЙЛАРИ ЎЗИМИЗДА ТАЙЁРЛАНАДИ

ЧЕХИЯ ТРАМВАЙЛАРИ ЎЗИМИЗДА ТАЙЁРЛАНАДИ

Чехия Республикасининг “Прагоимпекс” компанияси бош директори Владимир Фалтесик бошчилигидаги делегация Самарқандга ташриф буюрди.

Меҳмонлар Чехиянинг мамлакатимиздаги элчиси Ярослав Сиро ва Самарқанд шаҳар ҳокимлиги вакиллари ҳамроҳлигида Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов мақбарасини ва бошқа диққатга сазовор жойларни зиёрат қилди.

Сўнгра делегация аъзолари Самарқанд шаҳар ҳокими Фурқат Раҳимов билан учрашди.

Суҳбат чоғида икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш, жумладан, Чехияда ишлаб чиқариладиган трамвай вагонларини харид қилиш, уларга техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш масалалар муҳокама этилди. Шунингдек, трамвай вагонларини Ўзбекистонда биргаликда ишлаб чиқариш, йўловчилар учун янада қулайликлар яратиш бўйича ҳам фикрлашиб олинди.

Меҳмонлар “Трамвай йўналишларидан фойдаланиш дирекцияси” давлат корхонаси фаолияти билан ҳам танишиб, ўзаро ҳамкорлик юзасидан келишувларга эришди.

 

Тарас Каримов.


Охирги ўзгариш: 20/06/2018 19:41.   Кўрилганлиги: 1050
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/chexiya-tramvaylari-ozimizda-tayyorlanadi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 12

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.