Чемпионларни Самарқанд аниқлаб берди

Самарқанд шаҳридаги спортнинг ўйин турлари ва енгил атлетика бўйича ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактабида 2004 йилда туғилган болалар ўртасида стол тенниси бўйича Ўзбекистон чемпионати баҳслари бўлиб ўтди.

Унда республикамизнинг барча вилоятларидан келган юздан зиёд ўсмирлар ғолиблик учун ўзаро куч синашди.

Яккалик беллашувларда самарқандлик Ш.Искандаров учинчи ўринни қўлга киритган бўлса, жуфтлик баҳсларида жамоадоши У.Норқулов билан биргаликда биринчи ўринга сазовор бўлди. Иккинчи ўрин Бухоро, учинчи ўрин тошкентлик спортчиларга насиб этди.

Қизлар ўртасидаги яккалик баҳсларда Н.Ғиёсова (Бухоро) ҳамда Тошкент вилояти вакиласи М.Магдеевалар биринчи ва иккинчи ўринларни қўлга киритишди. 


Охирги ўзгариш: 10/10/2016 16:00.   Кўрилганлиги: 401

 

Сўровнома


Сайтга баҳо беринг

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 1

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг