
Ўзбекистон Республикаси Конституциясиқабул қилинган кун муносабати билан Самарқанд вилоятининг шаҳар, туманларида бир қатор маданият ва спорт объектлари фойдаланишга топширилди.
Жумладан, Пайариқ туман Челак шаҳарчасида жойлашган 1-сон болалар ва ўсмирлар спорт мактаби тўлиқ таъмирдан чиқарилди. Шунингдек, унинг қошида янги спорт зали ҳам бунёд этилди. Республика Болалар спорт жамғармаси ҳисобидан 2 миллиард 600 миллион сўм сарфланиб барпо этилган мазкур спорт масканида кийиниш ва ювиниш хоналари, маъмурият ва мураббийлар учун махсус хоналар бор.
Ургут туманидаги 1-сон болалар ва ўсмирлар спорт мактаби қошида янги ёпиқ сузиш ҳавзаси ҳам ёш спортчилар ихтиёрига топширилди. Спорт мактабининг қурилиш-таъмирлаш ишларига Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан 2 миллиард 600 миллион сўм сарфланди. Мазкур масканда туман аҳлининг қарийб 900 нафар ўғил-қизлари спортнинг етти тури билан мунтазам шуғулланишади. Энди эса мактабда сузиш билан шуғулланадиганлар сони ортадиган бўлди.
2015 йилда Самарқанд вилоятида жамғарма маблағлари ҳисобидан 40 та спорт зали, 1 та мусиқа ва санъат мактаби, 1 та сузиш ҳавзаси қурилиб, фойдаланишга топширилди. 4 та Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби қайта таъмирдан чиқарилди. Уларга жамғарма маблағлари ҳисобидан жами 48,5 миллиард сўм сарфланди.
Д. Тўхтаев
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 13
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.