Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ЧЕМПИОНЛАР МУНОСИБ КУТИБ ОЛИНДИ

ЧЕМПИОНЛАР МУНОСИБ КУТИБ ОЛИНДИ

Эроннинг Хуррамобод шаҳрида ўтказилган кураш бўйича Х жаҳон чемпионатида юртимиз спортчилари муваффақиятли иштирок этди. 

Нуфузли мусобақада жаҳоннинг 50 дан ортиқ мамлакатидан келган икки юз нафар полвон ғолиблик учун бел олишди. Вазни 81 килограммгача бўлган курашчилар ўртасида Самарқанд олий спорт маҳорат мактаби вакили Темурхон Тўраев жаҳон чемпионатининг олтин медалига сазовор бўлди.

Юз килограммдан оғир вазндаги курашчилар ўртасидаги мусобақаларда эса вилоят кураш мактаби вакили Бекзод Каримов кумуш медаль билан тақдирланди.

Самарқанд темир йўл вокзалида жаҳон чемпионати совриндорлари Темурхон Тўраев ҳамда Бекзод Каримов тантанали кутиб олинди.

Тадбирда вилоят ҳокимининг ўринбосари Х.Хўжаёровмамлакатимизда спортга берилаётган эътибор, хусусан, ёш спортчилар учун яратилган қулай шарт-шароитга тўхталар экан, юртимиз байроғини халқаро ареналарда баланд кўтариб келаётган ака-ука Илҳом ва Ислом Баҳромовлар, Диёра Келдиёрова, Ўткир Қурбонов каби Жаҳон ва Осиё чемпионларининг сафи кенгайиб бораётганлигини алоҳида таъкидлади. Чемпионларни тарбиялаб, вояга етказган ота-онаси ва мураббийларига миннатдорчилик билдирди.


Охирги ўзгариш: 12/11/2015 19:57.   Кўрилганлиги: 1545
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/chempionlar-munosib-kutib-olindi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 3

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.