
Самарқанд вилояти спортчилари жорий йил бошидан буён жаҳон ва Осиё чемпионатлари, халқаро турнирларда 37, жумладан, 14 олтин медални қўлга киритди. Уларнинг ғалабаси шарафига дунёнинг турли давлатларида мамлакатимиз байроғи баланд кўтарилиб, мадҳиямиз янгради.
Бу спортчиларнинг аксариятини мамлакатимизда болалар спортини ривожлантиришга қаратилган юксак эътибордан баҳраманд бўлиб келаётган ўсмир-ёшлар ташкил этади.
Президентимиз раҳнамолигида ёш авлоднинг спорт билан шуғулланиши, жисмоний баркамол улғайиши учун барча шароит яратилмоқда. Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан 2002 йилда Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамғармасининг ташкил этилиши бу борада янги даврни бошлаб берди. Жамғарма маблағлари ҳисобидан ҳар йили юртимиз шаҳар ва қишлоқларида муҳташам спорт иншоотлари, болалар мусиқа ва санъат мактаблари бунёд этилиб, замонавий тарзда жиҳозланмоқда.
Самарқанд вилоятида ўтган йиллар мобайнида 245 спорт иншооти ҳамда болалар мусиқа ва санъат мактаби қурилди ва реконструкция қилинди. Мазкур объектларнинг 217 таси қишлоқ ҳудудларида бунёд этилгани эътиборга лойиқ. Шу даврда вилоятдаги таълим муассасалари 11 миллиард 766 миллион сўмлик спорт жиҳозлари ва ускуналари билан таъминланди. Жорий йилда жамғарма маблағлари ҳисобидан вилоятда 40 та спорт зали, битта мусиқа ва санъат мактаби, битта сузиш ҳавзаси қурилди, 4 та болалар ва ўсмирлар спорт мактаби реконструкция қилинди.
– Шаҳар ва қишлоқларимизда ҳар йили янги спорт иншоотларининг қурилиши ва мавжудларининг замон талабларига мос таъмирланиши вилоятда спорт билан шуғулланувчи ёшлар сафининг кенгайиб боришида муҳим омил бўлмоқда, – дейди Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси Самарқанд филиали директори Ҳамидулла Самандаров. – Бугунги кунда вилоят халқ таълими тизими муассасаларидаги 541 минг ўқувчининг 296 минг нафари спорт билан мунтазам шуғулланмоқда. Уларнинг 117 мингдан ортиғи қизлардир. Спорт билан шуғулланаётган қизларнинг асосий қисми бадиий гимнастика, енгил атлетика, стол тенниси, қўл тўпи, волейбол ва баскетбол тўгаракларига қатнайди. Ана шу спортчи қизларнинг 37 нафари жорий йилда турли даражадаги халқаро мусобақаларда ғолиб ва совриндор бўлди.
Болалар спортини ривожлантиришга қаратилаётган улкан эътибор самарасида самарқандлик ўқувчилар 2012 йилда “Умид ниҳоллари” спорт мусобақасининг финал босқичида иккинчи ўринни, талаба-ёшларимиз 2013 йилдаУниверсиада ўйинларида иккинчи ўринни, 2014 йилги “Баркамол авлод” спорт мусобақаларида эса вилоятимиздаги ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари жамоаси учинчи ўринни эгаллади. Ушбу жамоаларимиз Президент совғаси – “Дамас” автомашинаси билан тақдирланди.
Жорий йилги “Умид ниҳоллари” спорт мусобақасида ҳам вилоятимиздаги умумтаълим мактаблари ўқувчилари спортнинг 17 тури бўйича муносиб иштирок этиб, юқори натижа қайд этди.
Айни пайтда аҳолининг барча қатлами ўртасида спортнинг оммавийлигини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шу мақсадда “Отам, онам ва мен – спортчилар оиласи”, “Аёллар спорт фестивали”,“Гимнастика барча учун” спорт мусобақалари ўтказиш анъанавий тус олди. Ушбу тадбирлар орқали булунғурлик Жўрабоевлар, оқдарёлик Жўраевлар, пахтачилик Эшмуродовлар ва нарпайлик Ғаниевлар спортсевар оилалари кашф этилиб, улар мамлакат миқёсидаги мусобақаларда ғолибликни қўлга киритди. Қишлоқ жойларида оилавий спортчилар кўпайиб бораётгани қувонарлидир. Жумладан, спортнинг қўл тўпи тури бўйича булунғурлик Бобоқуловлар оиласи, стол тенниси бўйича оқдарёлик Пардаевлар, миллий кураш бўйича нурободлик Бердиқуловлар, юнон-рум кураши бўйича Иштихон туманидан Қурбоновлар, дзюдо бўйича Самарқанд туманидан Саломовлар оиласи бугун вилоятимизда барчага яхши таниш. Бу оилалардаги спортга муносабат, маънавий муҳитга кўпчилик ҳавас қилади.
Ғ. Ҳасанов
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 11
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.