Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Чегарачиларга янги уйлар топширилди

Чегарачиларга янги уйлар топширилди

Мамлакатимиз Қуролли Кучлари тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнида ҳарбий хизматчиларни ижтимоий қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилмоғда. 

Замонавий ҳарбий шаҳарчалар барпо этиш ва реконструкция қилиш, ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оилалари учун қулай ижтимоий-маиший шароит ҳамда инфратузилма яратиш, уй-жойлар қуриш бўйича кенг кўламли ишлар бажарилмоқда.

Ургут туманидаги Ўзбекистон Республикаси МХХ чегара қўшинларига қарашли ҳарбий қисм ҳарбий хизматчиларига Янги йил байрами арафасида янги уйларнинг калити топширилгани ҳам Ватан ҳимоячиларига кўрсатилаётган беқиёс ғамхўрликнинг яна бир ёрқин ифодаси бўлди.

Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда туман ҳокимлиги, масъул идоралар, жамоатчилик вакиллари, фахрийлар, ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари, ота-оналари иштирок этди.

Тўрткўл маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида барпо этилиб, фойдаланишга топширилган 6 та уч хонали хонадонларда ҳар томонлама қулай шароит яратилган.

— Миллий армиямизни модернизациялаш, моддий-техник базасини мустаҳкамлаш баробарида, ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оилалари учун замонавий шароитлар яратиб берилмоқда, — дейди янги уйга эга бўлган ҳарбий хизматчи Б. Холмиразаев. — Бунга жавобан янада фидойилик билан хизмат қилиб, Ватанимиз тинчлиги, осмонимиз мусаффолигини сақлаш йўлида бор куч-ғайратимизни ишга соламиз.


Туман маданият ва спорт ишлари бўлими томонидан ташкил этилган концерт дастури тадбир иштирокчилари, ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларига чинакам байрам шукуҳини тақдим этди.

Fолиб АБДУСАЛОМОВ


Киритилган вақти: 31/12/2016 16:31.   Кўрилганлиги: 436
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/chegarachilarga-yangi-uylar-topshirildi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 8

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг