
Мамлакатимизда мактабгача таълим тизимини ривожлантириш Дастури доирасида мактабгача таълим муассасалари фаолиятини ташкил этиш,
янгиларини қуриш, мавжудларини реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш ҳамда давлат-хусусий шериклик асосида мактабгача таълим муассасаларини барпо этиш борасида мжобий ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, Иштихон тумани Муротобод маҳалла фуқаролар йиғини “Чамбил” қишлоғида 150 ўринли “ЧАМБИЛ КЕЛАЖАК БУНЁДКОРИ” номли давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилган мактабгача таълим муассасаси фойдаланишга топширилди. Янги боғчанинг ишга тушиши Чамбил қишлоғи аҳли учун катта шодиёнага айланди.
Ушбу муассасада болаларга сифатли таълим-тарбия бериш, ҳар томонлама интеллектуал қилиб тарбиялаш мақсадида салоҳиятли кадрлар жамоаси шакллантирилган. Болажонлар учун барча шарт-шароитлар яратилган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 1
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.