
Ҳаж зиёратига отланган яна 222 нафар юртдошларимиз Самарқанд халқаро аэропортидан Саудия Арабистонининг Мадина шаҳрига жўнаб кетди.
Бўлажак ҳожиларга барча шароитлар яратилиб, улар ҳурмат-эҳтиром билан кузатиб қўйилди.
– Шундай дориламон кунларга етказганига шукр, – дейди тойлоқлик Турсунтош Ҳотамова. – 3 нафар ўғил ва уч нафар қизни тарбиялаб, уйли-жойли қилдим, йигирма саккиз нафар набиранинг бувиси бўлдим. Бугун Ҳаж зиёратига бориб, руҳан покланиш насиб қилган экан, бундан жуда хурсандман.
Тадбирда вилоят ҳокимининг ўринбосари Ш.Қулматов иштирок этди.
А.Пўлатов.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 12
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.