
Cамарқанд вилояти Пастдарғом тумани Гўзалкент шаҳарчасида 2-сон болалар-ўсмирлар спорт мактабининг янгидан қурулган спорт иншоотини очилиш маросими бўлиб ўтди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг ўринбосари Ш.Мўминжонов, Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси ижрочи директори в.б. И.Мирзаев, Самарқанд вилояти ҳокимининг ўринбосари Р.Қобилов, Пастдарғом тумани ҳокими Б.Саъдуллаев иштирок этди ва мазкур муассаса келгусида ёш авлоднинг жисмонан соғлом ва баркамол инсонлар бўлиб етишида хизмат қиладиган даргоҳлардан бири бўлишини таъкидлади.
Ушбу мажмуанинг қурилиши жорий йилнинг август ойида бошланган бўлиб, 2 миллиард 800 миллион сўмлик лойиҳа асосида бунёд этилди ва 270 миллион сўмлик 34 ҳилдаги спорт инвентарлари билан таъминланди. Айни пайтда муассасада 1150 нафар ёшлар 20 дан ортиқ мураббийлар қўл остида спортнинг 12 та тури бўйича машғулот олиб боришади.
Манба:samjtsb.uz
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 8
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.