
Вилоят молия бошқармасида 2018 йилги солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари, маҳаллий бюджетларнинг даромадлар базасини кенгайтириш захираларини аниқлаш ҳамда бюджет шаффофлигини таъминлаш мавзусида семинар бўлиб ўтди.
Вилоят солиқ, молия, пенсия, ғазначилик ва давлат молиявий назорат бошқармалари раҳбарлари ва ҳудудий бўлинмалар ходимлари иштирок этган тадбир аввалида Молия вазирлигининг ҳудудлар молияси бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари У.Тожибоев, вазирлик мутахассиси Б.Артиқов, вилоят молия бошқармаси бошлиғи Б.Мирзаев 2018 йилги солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари ҳамда солиқ қонунчилигига киритилган ўзгартиришларнинг мазмун-моҳиятига тўхталдилар.
Таъкидландики, 2018 йил 1 январдан солиқ ва тўловларнинг ундирилиши бевосита маҳаллий ҳокимият, молия ва солиқ идораларининг фаолияти билан боғлиқ. Бу бежиз эмас. Чунки тадбиркорлардан олинадиган қатъий белгиланган солиқ, жисмоний шахсларнинг мол-мулк ва ер солиғи, бозорлардан тушадиган даромадлар ва маҳаллий йиғимлар тўлиғича маҳаллий бюджетлар даромадига тушади. Демак, энди туманларнинг солиқ базасини кенгайтириш учун маҳаллий ҳокимият, молия ва солиқ органлари ходимлари фаолиятларини самарали ташкил этишлари керак.
Семинарда шу мақсадда жойларда тадбиркорлик, хизматлар кўрсатиш кўламини ошириш ҳамда маҳаллий бюджетга даромад тушишини таъминлайдиган бошқа резервлардан фойдаланиш борасидаги аниқ тавсия ва фикр-мулоҳазалар билдирилди.
Акрам Бўриев.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 14
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.